Latest news

18:13Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи"нинг "Пахтакор"га қарши таркиби маълум  4 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  1 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  2 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  8 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8

Азамат Абдураимов: "Раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз" News

Азамат Абдураимов: "Раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз"

“Машъал” жамоасидан кейин “Андижон” ҳам олий лига масаласини муддатидан олдин ҳал қилди.
Биринчилик баҳсларининг 13-турида андижонликлар “Шердор” жамоасини қабул қилиб 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ғалаба Азамат Абдураимов шогирдларига олий лига йўлланмасини тақдим қилди. “Андижон” олий лига масаласини ҳал қилгач, жамоа устози ўз фикрларини билдирди.

"Аввало шуни айтишим керакки, клуб мутасаддилари ва мухлислари йил бошида бизга ишонч билдиришганди. Мана шу ишончни оқлаганимиздан жуда хурсандмиз. Бугун “Шердор” жамоаси устидан зафар қучиб олий лига йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этдик. Албатта, бу йил давомида қилган меҳнатларимиз самараси бўлди. Қизиғи, 2013 йилнинг 13 октябри ва 13-тур учрашувида олдимизга қўйилган вазифани бажардик. “Шердор”га қарши баҳсда шогирдларим жуда яхши ўйин кўрсатиб, вазифани бажариш учун астойдил ҳаракат қилишди. Ишқибозлар бугун бир-биридан чиройли голларга гувоҳ бўлдилар. Асосийси, бугун масалани муддатидан олдин ҳал этиб мухлисларимизга олий лига йўлланмасини туҳфа этдик", - дейди Азамат Абдураимов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика