Latest news

18:13Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор". Жамоалар таркиби маълум  6 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  1 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  2 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  8 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8

Азамат Абдураимов: "Осиё чемпионатига аралаш таркиб борса керак" News

Азамат Абдураимов: "Осиё чемпионатига аралаш таркиб борса керак"

Келаси йилнинг январида, аниқроғи 11-26 январь кунлари Уммонда 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида илк бор Осиё чемпионати ўтказилади.
Лекин бунда биздан қайси ёшдаги жамоанинг иштирок этиши ҳалигача номаълум. Уммонга 1991-92 йилда туғилган футболчилардан иборат таркиб йўл оладими ёки Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган 1993 йили туғилган ўйинчиларми? Бу саволнинг жавобини ҳозирча ҳеч ким аниқ бергани йўқ.

Эсингизда бўлса, ўтган йил Непалда ўтказилган саралаш баҳсларида Ўзбекистон ўз гуруҳида Иордания, Яман, Непал ва Бангладешга қарши баҳс олиб бориб, 7 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаганди. Бундан кўриниб турибдики, саралаш ўйинларида қатнашган 1991-92 йилда туғилган футболчиларимиз Осиё чемпионатига боришга ҳақли. Чунки йўлланмани улар қўлга киритишган. Саралаш турнирида терма жамоани Алексей Евстафеев бошқарган, унга эса Азамат Абдураимов ёрдам берганди. Азамат Эркинович билан суҳбатлашганимизда, ундан U-22 Осиё чемпионатига қайси ёшдаги таркибни юборса маъқул бўлишини сўрадик.

-   Ўтган йил Непалда ўтказилган саралаш учрашувларини жуда яхши эслайман, - дея ўз фикрини билдирди Азамат Абдураимов. – Биз қийин кечган беллашувларда Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритгандик. Мен ўша пайтда Ўзбекистон U-22 ёшлар термасида катта мураббий бўлиб ишлаганим учун қитъа чемпионатига биздан 1991-92 йилда туғилган футболчилар боришини хоҳлайман. Чунки мусобақада қатнашиш уларнинг ҳақи ҳисобланади. Бизда бу ёшдаги ажойиб футболчиларни топиш мумкин. Қолаверса, уларнинг аксарияти миллий терма сафида ҳаракат қилишяпти. Шундай экан, ЎФФ Уммонга айнан чемпионат йўлланмаси қўлга киритилишига сабаб бўлган жамоани юборса яхши бўларди.

-   Лекин ЎФФ 1993-94 йилда туғилганларни юбормоқчи деган гаплар қулоққа чалиняпти.
-   Бундай гаплар менга ҳам етиб келди. Албатта, Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган жамоани унутиб бўлмайди. Улар ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди. Менга қолса, 1991-92 ва 1993-94лардан битта яхши жамоани йиғса бўлади. Кейин улар олдига бемалол чемпионлик вазифасини қўйиш мумкин.
 
-   Улардан кучли жамоа тузилишига ишонасизми?
-   Албатта. Масалан, дарвозабон билан ҳимоячиларнинг 1991 йилда туғилганлардан йиғиш мумкин. Қолган чизиқларда эса бошқа ёшдагилар ўйнайверишади.
 
-   Шундай бўлди ҳам дейлик, унда бош мураббий ким бўлади?
-   Менимча, бу борада энг яхши вариант Алексей Евстафеев. Чунки у бу ёшдаги ўйинчиларни жуда билади, деярли ҳаммаси билан ишлаб чиққан.
 
-   1993 йилда туғилганлар яна икки йилдан сўнг олимпия терма жамоасига айланишади. Федерация шуни ҳисобга олиб, мусобақага айнан шу ёшни юборишни мўлжаллаётган бўлиши мумкинми?
-   Мумкин. Агар шундай бўладиган бўлса, унда Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги жамоа Уммонга боради.
 
-   Унда биз 1991-92ларни йўқотиб қўймаймизми? Ахир улар олдида бошқа халқаро мусобақа йўқ.
-   Агар бу ёшдаги футболчилар ўз клубларида яхши ўйин кўрсатишда давом этишса, ўзларини йўқотиб қўйишмайди. Эътибор беринг, Элдор Суюнов, Шоҳруҳ Гадоев, Даврон Ҳошимов, Павел Смоляченко, Егор Кримец – улар энди кичик эмас, 22га тўлишди. Улар U-22 жамоасида бўладими ёки миллий термадами, буёғига фақат ўзларини кўрсатишлари керак.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика