Latest news

21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  0 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  3 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  27 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  36 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  13 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11

Азамат Абдураимов: "Олий лигага чиқишга бир қадам қолди" News

Азамат Абдураимов: "Олий лигага чиқишга бир қадам қолди"

Бугун бўлиб ўтган биринчи лига доирасидаги "Регистон" - "Андижон" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Асосийси бугун ғалабага эришдик. Икки мағлубиятдан кейинги ғалаба бизга жуда керак эди. Олдинги икки мағлубият бизга салбий таъсир ўтказган эди. Уйда ютқазганимиз йигитларга руҳан таъсир қилганди. Навоийда жуда оғир ўйин ўтказдик. Бугун шу боисдан фақат ғалаба учун майдонга тушдик. Биз ўйинни жуда енгил бошладик ва биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик. Шундан сўнг йигитлар бироз хотиржамликка берилди. Улар эрта ғалабага эришдик деб ўйлашди шунинг учун иккинчи бўлимда унчалик ўйинимиз ўхшамади. "Регистон" яхши жамоа ва охиригача ўйнади. Характер намойиш этди ва гол урди, бир неча яхши имкониятларга эга бўлди. Иккинчи бўлим жуда оғир кечди. Ўйиндан шахсан мен қониқдим дея оламан. Меҳмонда ғалаба қозондик ва олий лигага чиқишга бир қадам қолди. Агар кейинги турда "Шердор"ни ютсак олий лигага муддатдан олдин чиқамиз" - дея ўйин ҳақида дастлабки фикрларини билдириб ўтади "бургутлар" бош мураббийи Азамат Абдураимов.

- "Андижон" Олий лигага муносиб жамоами? Биринчи лигадаги ягона рақиби "Машъал"га икки ўйинда ҳам мағлуб бўлди.
- Биз Муборакда фақатгина сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбордик ва мағлуб бўлдик. Уйдаги учрашувда эса ҳужумкор ўйнаганимиз бизга панд берди. Ўйлайманки "Андижон" олий лигага муносиб жамоа. Бизни олий лигага чиқишимизга ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

- Жамоанинг олий лигага йўл олса мана шу таркиб сақланиб қоладими ёки таркибда жиддий ўзгаришлар кўрамизми?

- Таркибни кучайтириш албатта бўлади. Жамоамизда бир қанча муаммолар бор. Жумладан ҳужум чизиғимизни жиддий кучайтиришимиз керак. Ундан ташқари марказ ва ҳимояга тажрибалироқ ўйинчиларни ҳам жалб этмоқчимиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика