Latest news

12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   1 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  2 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  1 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  1 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  6 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  13 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  5 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  13

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирига 5 июль куни қуръа ташланади News

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирига 5 июль куни қуръа ташланади

Аввалроқ мусобақада 10 та жамоа иштирок этиши хабар қилинганди.

Жамоалар мусобақа низоми асосида ўз таркибларини шакллантирмоқда. Режага кўра, 6 июль куни Ўзбекистонда барча клублар танаффусга чиқади ҳамда 7 июль санасидан эътиборан турнир старт олади. 

5 июль куни соат 16:00 да "Бунёдкор" стадионида мусобақага қуръа ташлаб берилади. Турнир ўтган йили бўлгани каби "Бунёдкор" академияси футбол майдонларида ўтказилади. 

Низомга кўра, қуръа олдидан жамоалар саватларга ажратилмайди. 10 та жамоа бир саватдан жой олади ҳамда бергер тизимида қуръа ўтказилади. Якунда унинг дастлабки уч тур ўйинлари қолдирилиб, қолганлари ўчириб юборилади. Яъни, мусобақанинг сўнгги — тўртинчи кунига қадар барча жамоа 3 тадан ўйинда майдонга тушади ва шу асосда турнир жадвали шаклланади. 

Тўртинчи куни турнир жадвалида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар финал ўйини орқали мусобақа ғолибини аниқлаб беради. Худди шу тартибда 3, 5, 7 ва 9-ўринлар учун ҳам беллашувлар ўтказилади. Фестивал шаклида ўтадиган турнирда барча иштирокчи жамоа умумий ҳисобда 4 тадан учрашув ўтказиши таъминланади. 

Қизиқ тарафи шундаки, дастлабки уч тур давомида асосий вақтда ғолиб чиққан жамоага 3 очко берилади. Ўйин дуранг билан якунига етса, пенальтилар серияси ўтказилади. Бунда ғолиб жамоа 2, мағлуб эса 1 очко эгасига айланади. Асосий вақтдаёқ мағлуб бўлган томон табиийки, очкосиз қолади.  

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика