Latest news

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  0 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  2 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  49 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинга стандарт вазиятлар бўйича ишлагандик" News

Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинга стандарт вазиятлар бўйича ишлагандик"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин кескин курашларга бой ўтишини билардик. Чунки "Арал Самали" ҳам кучли жамоа, уларга қарши ўйин учун асосан стандарт вазиятлар устида ишладик десам ҳам бўлади. Афсуски, йигитлар ғалабани сақлаб қола олишмади. Ўйинни деярли ютиб турган вақтимизда сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик.

- Ўйин давомида шогирдларингиз яхши узатмаларни амалга оширишмоқда. Лекин вазиятларни якунлашда, сўнги зарбаларни йўллашда камчиликлар кўзга ташланди. Бу сизнинг мураббийлик курсларида ўқиётганингиз туфайли жамоа билан кўп бирга бўла олмаётганингиз туфайли юзага келмоқда деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, ўйин давомида кўриниб турди, мураббийлар штаби жамоани яхши тайёрлаган. Биз бир жамоамиз ва ҳамиша ҳамфикрликда иш юритамиз. Кучли ҳимояланаётган жамоа ҳимоясини ёриб ўтишни кўпроқ маҳоратли футболчилар уддалайди. Бизда ҳужумда ёш йигитлар ўйнаяпти, ҳали уларга бир оз вақт керак деб ўйлайман.

- Жамоа сардори олган карточка ҳақида муносабатингиз қандай?

- Футболчи ўйин давомида ҳар қандай босим ва вазиятларга тайёр туриши керак. Шунингдек, интизом ҳам футболнинг доимий ажралмас қисми ҳисобланади.

- Асрор Чориевич, мухлислар кейинги мавсумни ҳам "Шўртан"да ўтказасизми, жамоани янги мавсумга ўзингиз тайёрлайсизми деган саволнинг жавобига қизиқишмоқда...

- Ҳозирги кунда жамоамизда молиявий жиҳатдан яхши холат юзага келди. Хомийларимиз томонидан қисқа фурсат ичида футболчиларнинг ойлик маошлари тўлаб берилди. Бу борада клуб раҳбарияти ва бириктирилган хомийларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Имкониятимиздан келиб чиқиб янги мавсум олдидан жамоага футболчиларни таклиф этамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика