"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда
10 mar 10:50
News
"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда
Икки клуб ҳам бу йил ёзда эркин агентга айланадиган ўйинчи вазиятини кузатмоқда. Бу ҳақда Sky Sport Germany хабар берди.
"Боруссия"да етти йил ўйнагандан сўнг Брандт кейинги қадамни қўйишни режалаштирмоқда ва Испания, Италия ҳамда Буюк Британияни карьерасини давом эттириш учун мумкин бўлган йўналишлар сифатида кўриб чиқмоқда.
Ҳозирда клублар билан аниқ музокаралар олиб борилмаяпти. Қайд этиш жоизки, Брандт қишги трансфер ойнасида Англия Премьер-лигаси клубларидан иккита таклиф олган, бироқ у мавсумни "Боруссия" сафида тугатишни хоҳлагани учун уларни рад этган.
Жорий мавсумда Брандт барча турнирларда 32 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Transfermarkt маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг нархи 20 миллион евро.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments