Latest news

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  40 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

Анвар Рашидов: “Лобановда амалиёт ва ўйинни ўқий олиш хусусияти мужассам” News

Анвар Рашидов: “Лобановда амалиёт ва ўйинни ўқий олиш хусусияти мужассам”

Бугунги кунни миллий терма жамоамиз учун бағишлаймиз. Зеро, Амманда кечадиган ўйинда вакилларимизнинг қониқарли натижа қайд этишини бутун халқимиз интизорлик кутмоқда.
Терма жамоамизнинг собиқ вакиллари билан уюштирилган суҳбатларни беришда давом этамиз. Миллионлар ўйинида дарвозабон ярим жамоа деган гап бор. Ўзингизга яхши маълумки, бош жамоамизнинг асосий посбони Игнатий Нестеров жароҳат сабабли бугунги ўйинда вакилларимизга ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнида бугун кимнинг бошланғич таркибдан жой олиши ҳозирда барчани қизиқтирмоқда. Ўз вақтида миллий терма жамомизда дарвозабонлар мураббий сифатида фаолият юритган Анвар Рашидовни ҳам йўқлаб, долзарб мавзу юзасидан мутахассиснинг фикрларини билишга қизиқдик.

- Кеча интернет тармоғи орқали шогирдим Александр Лобанов билан суҳбатлашганимда, барчанинг кайфияти аъло даражада эканлигини таъкидлади - дея гап бошлади Рашидов. Аммо дарвозада ким туриши номаълум эканлигини билдирди. Бу борада Миржалол Қосимов ҳам ОАВ билан бўлган мулоқотда аниқ гап айтмаган.

- Нестеровнинг сафдан чиқиши бу жуда катта муаммо деб айта олмайман. Шу боис бу мавзуни кенг қамровда муҳокама қилиш шартмас бугунги кунда. Футболда шунақанги кутилмаган холатлар юз берадики, бугун юқори савияда ўйнаб, эртага майдон четига чиқиб қолишинг ҳам ҳеч гап эмас. Миллий терма жамоамизнинг масъулиятли ўйинларида бунгача асосан Игнат ўйнаб келганлини инобатга оладиган бўлсак, унинг Иорданияга қарши баҳсда ҳам сафда бўлганида табиийки бу плюсимиз эди. Лекин энди бугунги учрашувда мураббийлар бошқа посбонларнинг хизматидан фойдаланишга мажбур. Биласизми терма жамоа мураббийлари бунгача бошқа посбонларга ҳам расмий ўйинларда имконият бериб, уларни пишитиб бориши керак эди. Ҳар эхтимолга қарши шундай қилинса, йўқотишлар ўрни дарҳол муносиб номзодлар билан қопланади. Футбол жамовий ўйин, уйлайманки бугун йигитларимиз жамоавий ўйин ташкил этишса, дарвозабонлар қўпол хатоларга йўл қўймаса, ҳаммаси биз учун ижобий якун топади.

- Бугунги ўйинда дарвозани қўриқлаш кимга ишониб топширилиши хусусида мен сизга аниқ бир нима дейишим қийин. Фақатгина шахсий фикрларимни айтаман холос. Демак бугунги ўйинда иштирок этиши мумкин бўлган дарвозабонларнинг ҳар бирига тўхталиб ўтамиз.
Мурод Зуҳуров билан бунгача ишламаганим учун унинг имкониятларини жуда яхши билмайман. Тан олиш керак, Зуҳуровда ўйин амалиёти кам. Тўғри ўтган мавсумларда “Насаф”да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлди, лекин “Бунёдкор”да Нестеровнинг соясида қолиб кетаётган эди. Игнат сафдан чиққач, шундагина Зуҳуровда асосий таркибда ўйнаш имкони юзага келди. Миржалол Қосимов “Бунёдкор”да Зуҳуров билан бирга ишламоқда, унинг имкониятларини жуда яхши билади.  

Александр Лобановни эса “Пахтакор”да мен шуғуллантирганим боис бу шогирдимнинг кўрсаткичларини жуда яхши биламан. Лобанов охирги икки йилда етарлича ўйин амалиётига эга бўлди. Халқаро майдонларда ҳам ўзини кўрсатишга эришди ва бу ўйинлар орқали маҳоратини ошириб борди. Қолаверса ўз кучига бўлган ишончни ҳам орттирди. Сашада дарвозабон учун керакли бўлган хусусиятлардан бири, ўйинни ўқий олиш қобиляти жуда яхши шаклланган. Менимча терма жамоа мураббийлари бугун Лобановга ишонч билдиришса, уялтириб қўймайди.

- “Насаф” посбони Элдор Суюнов ҳақида ҳам ижобий фикрдаман. Бу йигитни олдиндан танир эдим, лекин ўйинини кўрмагандим. Мамлакат Кубоги доирасидан ўрин олган “Насаф”га қарши беллашувларимизда Суюновни кузатдим. Ҳаракатлари шахсан менга маъқул келди. Айниқса Қаршида кечган баҳсда Элдор жамоасининг муқаррар голлардан сақлаб қолди. Учрашувда Игорь Сергеев шундай зарба бердики, Суюнов реакция намойиш этиб, тўпни қайтаришга эришди. Очиғи унинг бундай харакат қилишини кутмагандим. “Насаф” посбонига назаримда, ҳозир миллий терма жамоада унчалик катта эътибор қаратишмаяпти. Кўпроқ захира учун олиб кетилган бўлса керак. Чунки у хали ёш. Бундай халқаро муҳим ўйинларда тажриба камлиги панд бериб қўйиши ҳеч гап эмас. Суюнов мана энди-энди жамоасида биринчи рақамли посбонга айланиб бормоқда. Лекин унда дарвозабонларга хос бўлган барча хусусиятлар мавжуд эканлигига иқрор бўлдим. Келажакда Суюновдан жуда яхши дарвозабон етишиб чиқишига шубҳам йўқ.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика