Latest news

11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  0 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  2 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  2 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0

Анвар Раҳимов ҳозир қаерда? News

Анвар Раҳимов ҳозир қаерда?

Футболчилик фаолияти давомида асосан "Бунёдкор" ва “Пахтакор” клубларидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган Анвар Раҳимов 2017 йилда бутсаларини михга илди.

 Раҳимовнинг сўнгги жамоаси "Нефтчи" клуби бўлди.  Шундан сўнг у нима ишлар билан шуғулланаётгани борасида деярли маълумотлар йўқ. Яқинда Анвар Раҳимов  билан суҳбатлашиб,  бугунги кунда нималар билан банд эканлигини сўрадик. 

- 2017 йилда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида тугатдим. Орадан бир йил ўтиб эса мураббийлик фаолиятимни бошладим. Бугунги кунда Чиғатой футбол мактабида ишламоқдаман. 2007 йилда туғилган болалар билан шуғулланмоқдаман. 

Футболчилик фаолиятимни эрта якунлашимга жароҳатлар сабаб бўлди. Жароҳатлар олаверганимдан сўнг бутсаларимни михга илиш вақти келганини англаб етдим. Жаҳон футболида катта-катта юлдузлар ҳам жароҳатлар сабаб фаолиятини эрта тугатишган. 

Фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдими? Ўйнаган клубларим билан мамлакат чемпиони, кубогида ғолиб чиқдим. Халқаро мусобақаларда тўп суриш имкони бўлди. Терма жамоамиз билан мундиалда тўп суриш орзуси амалга ошмагани кайфиятни бузади. Бошқа томондан олиб қаралса, фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдим. 

Келажакда албатта Суперлига клубида ишлашни режалаштирганман. Болалар футболида тажрибамни ошириб бормоқдаман. Футболда эриша олмаганларимга мураббийликда эришмоқчиман.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика