Latest news

22:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  1 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  10 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Анвар Ҳожимирзаев: "Молиявий жиҳатдан кўра, роҳатланиб футбол ўйнашим муҳимроқ" News

Анвар Ҳожимирзаев: "Молиявий жиҳатдан кўра, роҳатланиб футбол ўйнашим муҳимроқ"

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Суперлиганинг энг яхшилари тақдирланди.

ПФЛ мавсум кашфиёти номини эълон қилди. Унга кўра, "Динамо" клуби аъзоси Анваржон Ҳожимирзаев Суперлигада йил кашфиёти деб топилди. Ҳожимирзаев совринни қабул қилиб олганидан сўнг ОАВ вакиллари билан мулоқот қилди.

- "Энг яхши футболчи" совринига ҳам даъвогар эдингиз. Ушбу номинацияда ҳам ғолиб бўлишни кутганмидингиз?

-  Имкониятлардан келиб чиқиб "Энг яхши футболчи" номинациясида ғолиб бўлишга ҳам умид қилгандим. Насиб қилгани шу экан. Кейинги мавсумда янада яхшироқ ўйин намойиш этиб, ушбу совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

- "Динамо"да қолишингизга нима сабаб бўлди?

- Клуб раҳбарияти ва Вадим Абрамов. Улар мендан жамоада қолишимни илтимос қилишди ва мен инсонийлик нуқтаи назаридан "йўқ" дея жавоб бера олмасдим. "Динамо" кўнглимга яқин жамоа бўлиб қолган.

- Сизга молиявий жиҳатдан "Динамо"дан кўра яхшироқ таклифлар бўлган, аммо сиз Самарқанд жамоасида қолишни афзал кўрдингиз? Тўғрими?

- Ҳа. Шаҳсан мен учун молиявий жиҳат унчалик ҳам муҳим эмас. Роҳатланиб футбол ўйнаш мен учун муҳимроқ. Ушбу жамоада ёрқин ўйин намойиш этяпман ва кейинги мавсумда ҳам шундай темпда давом этишни мақсад қилганман.



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика