Latest news

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти News

Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти

Бир неча кун олдин Суперлиганинг жорий мавсуми поёнига етди.

Мураббийлар чемпионат, Кубок ва бошқа халқаро мусобақалар давомида ёшларга мунтазам имконият бериб борди. Биз эса мавсумнинг энг яхши 10 кашфиёт футболчисини аниқладик. Улар орасида бу йил Суперлигада дебют қилган номлар ҳам, аввалги йилларда жамоа таркибида кичик ролларда кўринган, лекин айнан шу мавсумда яққол порлаган футболчилар ҳам бор.

Носир Абдусаломов ("Бунёдкор", 22 ёш)

Статистика: 22 та ўйин, 3 та гол, 7 та ассист, 1269 дақиқа.

Ўзбекистон Кубоги: 5 та ўйин, 3 та гол, 283 дақиқа.

"Бунёдкор" жамоасида футболчи сифатида танилаётган Носир Абдусаломов мураббий Илёс Зейтуллаев томонидан мавсум аввалидаги қишки йиғинлардёқ асосий таркибга жалб этила бошланди. Ўртоқлик ўйинларидаги ҳаракатлари ва ишончли ўйини орқали Суперлигада ҳам имкониятга эга бўлди. Қисқа фурсатда у жамоасининг муҳим фигурасига айланди. Дебют учрашувидаёқ Қаршида "Насаф" дарвозасини ишғол қилди. 22 ёшида Суперлиганинг ёрқин кашфиёти бўла олган Абдусаломов ёшнинг аҳамияти йўқлигини исботлади.

Сардор Баҳромов ("Насаф", 20 ёш)

Статистика: Элит ОЧЛ: 5 та ўйин, 2 та гол, 1 та ассист, 446 дақиқа.

Суперлига: 22 та ўйин, 1 та ассист, 1075 дақиқа.

Унинг ўйин услуби, ярим ҳимоядаги ностандарт қарорлари ва зарбаларининг сифати Азиз Ғаниевнинг "Насаф"даги даврларини эслатади. Рўзиқул Бердиев сўнгги мавсумларда асосан тайёр кадрларга таянган бўлса-да, бу йил Баҳромов рақобатни енгиб ўтиб, таркибда ўз ўрнига эга бўлди. Клуб ёзда уни "Шўртан"га ижарага беришни ҳам ўйлаганди. Аммо Сардор имконият берилган ҳар дақиқадан унумли фойдаланиб, ўзини намоён қилди. Элит ОЧЛдаги 2 та голи, хусусан, "Ал Ҳилол" дарвозасига урган тўпи унинг йилсар ривожланаётган футболчи эканини кўрсатиб қўйди.

Фирдавс Абдураҳмонов ("Динамо", 20 ёш)

Статистика: 23 та ўйин, 6 та гол, 3 та ассист, 1400 дақиқа.

Ўзбекистон Кубоги: 5 та ўйин, 3 та гол, 1 та ассист, 388 дақиқа.

Вадим Абрамов ҳар доим ёшларга ишонади — бу унинг иш услубининг ажралмас қисми. Самарқандда Фирдавс Абдураҳмонов ҳам айнан шу ишонч орқали порлади. Олдинги чизиқдаги фаоллиги, ҳужумга қўшилиш динамикаси ва тезкор қарорлари билан 20 ёшли футболчи рақиблар учун жиддий хавф манбаига айланди. 2024 йилда бор-йўғи 227 дақиқа майдонда бўлган футболчи бугунги кунда жамоанинг асосий кучларидан бирига айланди. Унинг 6 та гол ва 3 та ассистдан иборат мавсум статистикаси — ҳозирча бошланиш, холос.

Ойбек Ўрмонжонов ("Динамо", 19 ёш)

Статистика: 28 та ўйин, 4 та гол, 4 та ассист, 1526 дақиқа.

Ўзбекистон Кубоги: 4 та ўйин, 2 та ассист, 117 дақиқа.

Ойбек Ўрмонжоновни аввало Ўзбекистон U-17 терма жамоасидаги ўйинлари орқали таниганмиз. "Динамо"га кўчиб ўтгач, у клуб даражасида ҳам ўзининг ҳақиқий салоҳиятини очди. Мавсум давомидаги ҳаракатларидан кўриниб турибдики, Ойбек — замонавий ярим ҳимоячига хос барча фазилатларга эга: прессингда фаол, паст ва ўрта масофадаги узатмаларда аниқ, айниқса, ҳужумнинг бошланиши ва тезкор ташкил этилишида муҳим бўғин сифатида кўрилади.

Ўрмонжоновнинг асосий кучли жиҳати — ўйинни ўқиш қобилияти. У жамоада тактик интизомга энг тез мослашган ёш футболчилардан бири ҳисобланади. Самарқанд жамоаси тизимида унинг тинимсиз ҳаракатлари, позицион қарорлари ва ўйин тезлиги сезиларли ўсди. Мураббийлар уни келажаги бор ўйинчи сифатида баҳоламоқда. 19 ёшдаёқ бундай барқарор рақамлар қайд этиш — катта ютуқ.

Муҳаммадрасул Абдумажидов ("Пахтакор", 21 ёш)

Статистика: 23 та ўйин, 2 та ассист, 2001 дақиқа.

Ўзбекистон Кубоги: 6 та ўйин, 1 та гол, 540 дақиқа.

Муҳаммадрасул Абдумажидов "Пахтакор" сафида илгари ҳам кўринган бўлса-да, айнан шу мавсумда асосий таркибнинг ажралмас қисмига айланди. Мудофаадаги барқарорлиги, ҳаводаги курашлардаги устунлиги ва ўйинни оқилона бошлаши орқали у "шерлар"нинг муҳим футболчисига айланди. Европа скаутлари эътиборига тушгани бежиз эмас. Тиббий кўрикда аниқланган муаммо туфайли Бельгияга трансфер амалга ошмагани — унинг ривожланишига тўсқинлик қилмайди. Германиядаги муваффақиятли жарроҳликдан кейин футболчи яна юқори даражага қайтиши кутилмоқда.

Беҳруз Каримов ("Сурхон", 18 ёш)

Статистика: 15 та ўйин, 3 та гол, 995 дақиқа.

Ўзбекистон Кубоги: 3 та ўйин, 168 дақиқа.

"Сурхон" клуби сўнгги йилларда ёшларга кенг имконият бериши билан алоҳида таърифга лойиқ. 2007 йилда туғилган Беҳруз Каримов ҳам шу сиёсатнинг натижаси сифатида катта футболга қадам қўйди. Унинг тезлиги, майдондаги эркин ҳаракатланиши ва ҳужумда ўз вақтида тўғри позицияни танлаши — бу ёшда жуда юқори кўрсаткич.

Беҳрузнинг энг катта жиҳати — жасорат. У катта рақибларга қарши ҳам қўрқмай ўйнайди, яккама-якка вазиятларда қочмайди ва доим ҳужумкор қарор излайди. Мураббийлар томонидан “Сурхон”нинг кейинги етакчи футболчиларидан бири сифатида кўрилмоқда. Агар ривожланиш динамикаси шу тарзда давом этса, Каримов тез орада миллий терма жамоа эшигини тақиллатиши эҳтимолдан холи эмас.

Жавоҳир Рўзиев ("Бухоро", 21 ёш)

Статистика: 28 та ўйин, 1 та гол, 1973 дақиқа.

Ўзбекистон Кубоги: 6 та ўйин, 1 та гол, 2 та ассист, 390 дақиқа.

“Бухоро” жамоаси бу мавсумда қатор ёш футболчиларга ишонч берди ва улардан бири — Жавоҳир Рўзиев. Унинг ҳаракатдаги балансни сақлаш, прессингда фаол бўлиш ва тактик вазифаларни сидқидилдан бажариши мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Статистикада ажралиб турмасада, жамоавий ўйинда унинг аҳамияти катта бўлди.

Фарруҳ Қодиров ("Бунёдкор", 21 ёш)

Статистика: U-21 чемпионати: 25 та гол (тўпурар).

Суперлига: 5 та ўйин, 1 та ассист, 67 дақиқа.

Ўзбекистон Кубоги: 3 та ўйин, 168 дақиқа.

"Бунёдкор" U-21 жамоасининг асосий голлари Фарруҳ Қодировга тегишли. Чемпионатнинг тўпурари сифатида у ёшлар орасида энг кўзга кўринган ҳужумчи бўлди. Асосий жамоада ҳам унга аста-секин ўйин амалиёти берилмоқда. Зейтуллаев услубидаги ҳужумчиларга хос фазилатлар — тезлик, жой танлаш, радар сезгирлиги Фарруҳда мавжуд. Анвар Раҳимов бошчилигидаги "Бунёдкор" ўринбосарлари чемпионатни кумуш медаллар билан тугатишди ва бунда Фарруҳ ҳам ўз ҳиссасини қўшди.


Ғанишер Қодиров ("Шўртан", 19 ёш)

Статистика: 15 та ўйин, 4 та гол, 2 та ассист, 598 дақиқа.

Ўзбекистон Кубоги: 4 та ўйин, 1 та гол, 1 та ассист.

"Шўртан" сафида порлаётган ёш иқтидорлардан бири — Ғанишер Қодиров. Унинг якуний финал зарбалари, ҳаракатлари ва майдонни ҳис қилиш қобилияти жамоа мураббийларининг ишончини тезда қозонди. Агар шундай ривожланиш сақланса, Қодиров келгуси мавсумларда жамоанинг етакчи фигураларидан бирига айланиши турган гап.

Отабек Аҳадов ("Сўғдиёна", 20 ёш)

Статистика: 23 та ўйин, 1 та ассист, 1710 дақиқа.

Ўзбекистон Кубоги: 3 та ўйин, 148 дақиқа.

Иван Бошкович қўл остида ўз ўйинини топиб бораётган футболчилардан бири — Отабек Аҳадов. Майдоннинг марказидаги универсаллиги, позицион мудофаадаги савияси ва пас маданияти билан у жамоа тизимида тобора муҳим ўрин эгаллаб бормоқда.

Отабекнинг сўнгги икки мавсумдаги ўсиш динамикаси жуда барқарор. У ўйинни ютиш, хатарли вазиятларни олдиндан сезиш ва рақиб ҳужумини бузишда катта тажриба орттиряпти. Ҳозирданоқ бир қатор хорижий скаутлар уни кузатмоқда. Агар Корея клубига ўтиши амалга ошса, бу унинг ривожида янги босқични бошлаб беради.

Rating: +3   

Comments

+3   
03 dec 13:29:37
Abdusalom Mirzayev
Reply to comment by Том Круз
Муаллиф Сардор Баҳромовми Азиз Ғаниевга ўхшатманг Сардор Баҳромов тезкор ва дриблинги тажаввускорлик бор Азиз Ғаниевда у нарса йўқ Миср билан Азиз Ғаниевни курдикку майдонда борлиги ҳам билинмади яккакурашда ютқизади Азиз Ғаниев
Ғаниевни бир икки Катанец ҳам синаб кўрди, бўлмади, кейин чақирмай қўйди, зўр бўлганда ҳалим БААда юрмас эди, ёшлар ичида яхшилари бу йил кўп бўлди, кейинги йилларда кузатамиз.
+1   
03 dec 11:45:19
Том Круз
Муаллиф Сардор Баҳромовми Азиз Ғаниевга ўхшатманг Сардор Баҳромов тезкор ва дриблинги тажаввускорлик бор Азиз Ғаниевда у нарса йўқ Миср билан Азиз Ғаниевни курдикку майдонда борлиги ҳам билинмади яккакурашда ютқизади Азиз Ғаниев
   
04 dec 09:07:56
Том Круз
Reply to comment by Abdusalom Mirzayev
Мозговой шуни укаси бўлади, хуллас средничок
ок
   
03 dec 21:43:29
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Reply to comment by Ravshan Xomidov
Oyog'i tuzalgan lekin qorqib qoladi odam yana shunaqa bo'ladi deb. Karyeram tugidi degan fikr bo'ladi
Оёгини куркиб, авайлаб, синдирмаган юлдузчалар бор тугри фикриз! Лекин оёги неча маротабалаб синиб, жарохатдан тузалиб голлари, уйинлари билан бутун дунёни лол колдириб, ОТни олган ягона юлдуз бор!!! Кимлигини биласизми???
   
03 dec 20:20:30
Abdusalom Mirzayev
Reply to comment by Том Круз
Катта рахмат футболни тушунар экансиз Азиз Ганиевда тажаввузкорлик йук терма жамоа уйнайдиган футболга киришиб кетолмаябди
Мозговой шуни укаси бўлади, хуллас средничок
   
03 dec 20:19:08
Abdusalom Mirzayev
Reply to comment by Ravshan Xomidov
Oyog'i tuzalgan lekin qorqib qoladi odam yana shunaqa bo'ladi deb. Karyeram tugidi degan fikr bo'ladi
Қўрқоқми?, Худони айтгани бўладику
   
03 dec 14:42:09
Том Круз
Reply to comment by Abdusalom Mirzayev
Ғаниевни бир икки Катанец ҳам синаб кўрди, бўлмади, кейин чақирмай қўйди, зўр бўлганда ҳалим БААда юрмас эди, ёшлар ичида яхшилари бу йил кўп бўлди, кейинги йилларда кузатамиз.
Катта рахмат футболни тушунар экансиз Азиз Ганиевда тажаввузкорлик йук терма жамоа уйнайдиган футболга киришиб кетолмаябди
   
03 dec 14:28:15
Ravshan Xomidov
Reply to comment by Abdusalom Mirzayev
Шу билан оёғи тузалмадими кейин?
Oyog'i tuzalgan lekin qorqib qoladi odam yana shunaqa bo'ladi deb. Karyeram tugidi degan fikr bo'ladi
   
03 dec 13:26:54
Abdusalom Mirzayev
Reply to comment by Шуржи шахрисабз
Aziz Ganiyevni 18 yosh paytidagi o'yinini koʻrib solishtirgan, bitta axmoq oyogʻini sindirmasa Oʻzbekiston yulduzi boʻlardi.
Шу билан оёғи тузалмадими кейин?
   
03 dec 12:58:57
Шуржи шахрисабз
Aziz Ganiyevni 18 yosh paytidagi o'yinini koʻrib solishtirgan, bitta axmoq oyogʻini sindirmasa Oʻzbekiston yulduzi boʻlardi.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика