Latest news

00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  0 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  2 23:15АПЛ. "Вест Хэм" - "Челси". Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  3 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  52 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  250 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  20 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  6 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0

Анвар Бердиев: "Ёзги трансферлар вақтида жамоада кўп ўзгаришлар бўлмайди" News

Анвар Бердиев: "Ёзги трансферлар вақтида жамоада кўп ўзгаришлар бўлмайди"

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Шўртан" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Қийин ўтган ўйинда ғалабага эришдик. Жамоамиз футболчиларига миннатдорчилик билдирамиз. Йигитлар бор кучларини ишга солишди, жамоанинг барча аъзоси ғалаба учун ўз ҳиссасини қўшди. 

- "Қўқон-1912" жамоасининг бу қадар нурсиз ўйин кўрсатишига сабаб нима деб ўйлайсиз?

- "Қўқон-1912" жамоаси ҳақида гапирмоқчи эмасман, уларнинг ўз мураббийлари бор. Лекин бу жамоага омад тилайман. Мавсум якунида Суперлига йўлланмасини қўлга киритишларига тилакдошман.

- Жамоа мавсум бошидаги омадсизликлардан сўнг яхши йўлга тушиб олди. Ҳозирда клуб раҳбарияти жамоага қандай вазифа қўйган?

- Мавсум бошида раҳбарият ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқишни уқтиришган. Биз шу режа асосида ишлаяпмиз. Олдиндан катта гапириш йўқ, лекин ҳар бир ўйинга ғалаба учун тайёрланамиз. 

- Ёзги трансферлар режаси қандай?

- Айрим футболчилар билан музокара олиб бораяпмиз. Лекин жамоамизда кўп ўзгаришлар бўлмайди. Ҳозирда футболчиларимизнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаяпмиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика