Latest news

13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  2 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   12 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  18 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  13

Анвар Бердиев: "Ушбу учрашувда мени хурсанд қилган нарса - "ноль"га ўйнаганимиз" News

Анвар Бердиев: "Ушбу учрашувда мени хурсанд қилган нарса - "ноль"га ўйнаганимиз"

"Шўртан" ҳамда "Юниред" ўртасидаги Про лиганинг 16-тур ўйинидан (3:0) сўнг мезбон жамоа устози Анвар Бердиев иштирокида матубот анжумани ўтказилди.

Анвар Бердиев: "Баҳс оғир ўтди. "Юниред" иккинчи даврани яхши бошлади. Улар Ғузорга яхши кайфиятда келишган эди, бироқ шогирдларим барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Имкониятдан фойдаланиб барчани "Мустақиллик байрами" билан табриклайман".

- Учрашувдаги дастлабки гол 9 дақиқада урилди. Тезкор гол ҳисоб йирик кўринишга келишига ёрдам бердими?

- Футбол 90 дақиқа давом этади, голлар эса сониялар ичида урилади. Тўғри, тезкор гол ишимизни осонлаштирди, лекин футболчиларимга доим бир гапни қайтараман: "Баҳс дастлабки хуштакдан, охирги хуштак овозигача давом этади".

- "Шўртан" ҳозиргача 20та гол уриб, 18та гол ўтказиб юборган. Бу нормал ҳолатми?

- Йўқ, нормал эмас. Ҳимоячилар билан ишлаяпмиз, бироқ бу баҳона бўла олмайди. Жамоамиз сўнгги бор "ноль"га ўйнаганини эслай олмайман, йигитлар бугун хурсанд қилишди.

- Захирадагилар ишончни оқлашдими? Уларнинг вазифаси ҳисобни ушлаб қолишмиди ёки кўпроқ голлар уриш?

- Мен ҳеч қачон захирадан майдонга тушаётган футболчиларга ҳисобни ушлаб қолиш ҳақида гапирмайман.

- Бу баҳс "Шўртан"нинг мавсумдаги энг яхши ўйини бўлди дея оласизми?

- Ҳар бир ўйинда қийналяпмиз. Ушбу учрашувда мени хурсанд қилган нарса - "ноль"га ўйнаганимиз. Ҳужумдаги футболчиларимиз ҳам ўз вазифаларини яхши бажаришди. Ҳали олдинда ўйинлар бор, бу "Шўртан"нинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйини эмас.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика