Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда
27 feb 13:06
News
Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда
"TEAMtalk" маълумотларига қараганда, айни пайтда футболчи учун "Челси" асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда, чунки Лондон клуби сўнгги 12 ой давомида унинг ўйинини синчиклаб кузатиб, баҳолаб келган. Мурильонинг профили "кўклар" учун жуда мос: улар пас бериш кўникмалари яхши бўлган ишончли ҳимоячи қидирмоқда ва шу йўл билан мудофаа чизиғини кучайтирмоқчи.
"Ливерпуль" ҳам истеъдодли бразилияликни сифатли кучайтириш деб ҳисобламоқда. Бу, айниқса, Жо Гомес ва Ибраима Конатенинг келажаги бўйича ноаниқлик, шунингдек, Виржил ван Дейкнинг ёши билан боғлиқ ҳолатлар фонида долзарб.
Икки асосий даъвогардан ташқари, "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" ҳам ўйинчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. "Қизил иблислар" Мурильога унинг чап оёқда ўйнай олиши сабаб қизиқмоқда — бу марказий ҳимоячи учун кам учрайдиган ва қимматли сифат.
Бундан ташқари, "Бавария" ҳам инглиз клубларига жиддий рақобатчи бўлиши мумкин, чунки хабарларга кўра, немис гранди ҳимоячи учун катта таклиф билан чиқмоқчи.
Қайд этиш жоиз, бразилиялик футболчи ушбу мавсум 27 ўйинда 2 та гол урди.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments