Latest news

02:25Испания кубоги. "Барселона" ярим финалда "Атлетико"ни доғда қолдирди. Финалда "Эл класико" кўрамиз!  43 02:00Италия кубоги. "Милан" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида муроса кўчасини танлашди  5 01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   2 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  122 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  3 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  3 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  4 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  46 17:22DAZN Франция Лига 1 чемпионати ўйинларини кўрсатиш бўйича шартномани бекор қилмоқчи  0

Андро Гиоргадзе: «Суперлигада ҳар бир хато жамоага қимматга тушиши мумкин» News

Андро Гиоргадзе: «Суперлигада ҳар бир хато жамоага қимматга тушиши мумкин»

Суперлигада дебют учрашувида гол урган, дастлабки икки турда ҳимояда Аслиддин Тоштемиров билан ажойиб тандем ҳосил қилган Андро Гиоргадзе мавсумга тайёргарлик, Суперлиганинг даражаси ва бўлажак баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Қўқон-1912» жамоаси янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди?

Мавсумга анча яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Жамоа ҳар томонлама яхши йиғин ўтказди деб ўйлайман. Янги мавсумга яхши натижа кўрсатишни мақсад қилганмиз. Умид қиламанки, яна бир нечта турдан сўнг жамоа анча шаклланган ҳолда бўлади ва биз янада яхшироқ ўйин кўрсатамиз. Менимча, мавсум биз учун яхши ўтади.

Суперлиганинг дастлабки икки тури ортда қолди. Суперлига ва Пролига даражалари ўртасидаги фарқ қандай экан?

Суперлиганинг даражаси Пролиганикидан анча баландроқ. Бу ерда жамоалар анча тез ҳаракат қилишади. Суперлигада ҳар бир хато жамоага қимматга тушиши мумкин. Шунинг учун, ҳар бир учрашувда баҳс якунига қадар диққатни йўқотмаслик керак. Ҳеч бир баҳс ўткинчи бўлмайди, ҳар бир учрашувда максимал тайёргарлик кўриш керак. Суперлига умуман бошқа даража экан.

Дебют учрашувдаги голингиз ҳақида...

Бу жуда ёқимли ҳис туйғу бўлди. Мен доим жамоага ёрдам беришга интиламан. Ушбу баҳсда голим билан жамоага ёрдам бера олганимдан хурсандман. Бундан кейин ҳам ҳар бир учрашувда жамоага ёрдам бериш учун ҳаракат қиламан. Суперлигада яна гол уриб, жамоамнинг ғалабасига ҳисса қўшишни истайман.

Ушбу мавсум учун умумий режаларингиз қандай? Ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?

Асосий мақсадим учрашувларда максимал ҳаракат қилиш, «Қўқон-1912» жамоасига ҳар бир учрашувда ёрдам бериш. Турдан турга ўсишни истайман. Шунингдек, мавсум давомида кўпроқ гол уриб, жамоага ёрдам беришни мақсад қилганман. «Қўқон-1912» жамоаси фақат олға интилишини ва кўплаб ғалабаларни қўлга киритишини истайман. Йил давомида мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиб, яқин йиллар ичида «Қўқон-1912» жамоаси совринли ўринларга курашадиган жамоа бўлишини хоҳлайман.

Бўлажак учрашув ҳақида...

«Шўртан»га қарши учрашувга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бўлажак баҳсда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Мухлисларимизга алоҳида раҳмат айтаман. Улар дастлабки икки турда бизни ажойиб тарзда қўллаб туришди. Уларнинг қўллаб туришлари бизни янада кучлироқ ўйин кўрсатишимизга ундашмоқда. «Шўртан»га қарши учрашувда ҳам уларни «Марказий» стадионни тўлдириб туришларини истаб қолардим.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика