Latest news

13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  0 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  0 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  15 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  2 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  3 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  3 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14

Алексей Евстафеев: «Мақсадимиз битта – финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш» News

Алексей Евстафеев: «Мақсадимиз битта – финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев шогирдларининг мусобақа тайёргарлиги, шунингдек, рақиб жамоалар ҳақидаги фикрларини журналистлар билан ўртоқлашди.
3 октябрь, пайшанба куни Доҳадаги Wyndham Grand Regency меҳмонхонасида ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳида иштирок этадиган терма жамоа бош мураббийлари иштирокидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ҳам маҳаллий ва хорижлик журналистларнинг бўлажак баҳслари тўғрисидаги саволларига жавоб берди.

«Саралаш баҳсларида иштирок этаётган барча жамоалар каби, биз ҳам ўз олдимизга ягона мақсадни қўйган ҳолда бу ерга келганмиз – Осиё чемпионати финал босқичини қўлга киритиш. Ушбу мақсад рўёби учун барча иштирокчилар яхши тайёргарлик кўргани ҳам аниқ. Биз барча рақибларимизни ҳурмат қиламиз ва, айни вақтда, барча учрашувларда ғалаба учун тўп сурамиз. Мусобақа арафасида эса барча жамоаларнинг имкониятини тенг баҳолаган бўлардим», - деди ўзбекистонлик ёшлар устози.

«Саралашдаги дастлабки ўйинимиз Туркманистонга қарши кечади. Биринчи тур ўйинларида томошабин сифатида иштирок этишимиз, қайсидир маънода, бизнинг фойдамизга ҳам ишлайди – биз Туркманистоннинг камида битта ўйинини кўришга муваффақ бўламиз. Шундан келиб чиқиб, 6 октябрь куни қандай режа асосида тўп суришимизни янада аниқлаштириб оламиз», - деди Евстафеев.

«Бизда барча рақибларимиз тўғрисида, батафсил бўлмаса-да, етарли даражада ахборотлар бор. Хусусан, Ҳиндистон ёшлари терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам, уларда яхши мутахассис иш олиб бормоқда. Колм Тоални Ўзбекистонда ишлаган даврларидан бери биламан, бундан ташқари у билан ёшлар ўртасидаги 2011 йилги саралаш баҳсларида ҳам тўқнаш келгандик. Сўнгги йилларда унинг қўл остидаги жамоаларнинг натижалари яхшиланиб бормоқда ва ушбу мутахассис ҳар вақт жамоаларни яхши тайёрлай билган», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Терма жамоа ташкил этилганидан бери, деярли ҳар ой ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди. Йиғинлар доирасида бир қатор халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказишга ҳам улгурдик. Жумладан, март ойида БААда ташкил этилган «Emirates Cup» мусобақасида иштирок этиб, БАА, Саудия Арабистони ва Қатар ёшлар терма жамоасига имкониятни бой бергандик. Бироқ у вақтда жамоа энди ташкил этилгани учун ҳам, учрашувларда натижа муҳим бўлмаган. Шунингдек, сентябрь ойида Япония ёшларига қарши Тошкентда иккита назорат ўйини ўтказдик», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев.

Шунингдек, 3 октябрь куни «А» саралаш гуруҳида иштирок этувчи бошқа терма жамоаларнинг бош мураббийлари ҳам журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш босқичи доирасидаги илк учрашувини 6 октябрь, якшанба куни Туркманистон ёшларига қарши ўтказади. Ўзига хос «Ўрта Осиё дербиси»да ўзбекистонлик ёшлар кўк рангли либосларда ҳаракат қилишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика