Latest news

19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  3 19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" (матнли трансляция)  32 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  9 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  1 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  2 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1

Алексей Евстафеев: "Ҳимоямизда муаммолар етарлича" News

Алексей Евстафеев: "Ҳимоямизда муаммолар етарлича"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3 сентябрдан буён Тошкентда йиғин ўтказди.
Бу йиғин доирасида Алексей Евстафеев бошчилигидаги жамоа Японияга қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди (2:3, 2:2). Биз мана шу ўйинлар ва йиғин ҳақидаги фикрларини билиш учун Алексей Евстафеевга мурожаат қилдик. 

“Япония кучли жамоа эканлигини икки ўйин давомида кўрсатди. Йиғинлар давомида камчиликлар борасида ишлаяпмиз, саралашга вақт ҳам оз қолди. Ҳимоя чизиғимизда муаммолар етарлича. Тезлик борасида ҳам оқсадик, японлар эса тактик ва фикрлаш борасида устунликка эга эканликларини кўрсата олдилар. Саралаш босқичларида рақибларни ўрганяпмиз. Ҳозирча Қатар борасида тушунчага эгамиз холос”, - дейди Алексей Владимирович.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 4-12 октбярь кунлари 2014 йили Мянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўзбекистон ёшлари саралаш баҳсларининг «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Ҳиндистон ва Непал ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар. «А» гуруҳи баҳсларига эса, Қатар мезбонлик қилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика