Latest news

13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  0 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  0 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  14 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  2 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  3 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  3 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14

Алексей Евстафеев: «Бизга кучли ҳаяжон халал берди» News

Алексей Евстафеев: «Бизга кучли ҳаяжон халал берди»

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев Туркманистонга қарши саралашнинг илк ўйинида шогирдлари ҳаяжондан қутила олмаганликларини таъкидлади.
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 6 октябрь куни Осиё чемпионати-2014 саралашидаги илк учрашувини ўтказди. Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги «Ал-Араби» стадионида бўлиб ўтган Туркманистон ёшлар терма жамоасига қарши 2-тур учрашувида Евстафеев шогирлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона гол 77-дақиқада ҳужумчи Андрей Сидоров ҳисобига ёзилди.

«Ўйинимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, футболчиларимиз бутун ўйин давомида кучли ҳаяжон остида тўп суришди, улар ўйин давомида ушбу ҳаяжондан қутула олишмади. Айнан шу нарса бугун тўлақонли ўйин кўрсатишимизга халал берди», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Туркманистонлик футболчилар ўйин давомида нисбатан қўпол ўйин кўрсатишди. Уларнинг ҳаракатларидан баъзи ҳолатларда ўзбекистонлик футболчилар жиддий жабр ҳам кўришди. Учрашув якунланиши арафасида эса навбатдаги қоидабузарлик учун Туркманистон ёшлари майдонда бир киши кам бўлиб қолди.

«Бундан ташқари, ўйин давомида икки нафар ҳимоячимизни мажбуран алмаштиришимизга тўғри келди. Ушбу ҳолат ҳам Туркманистонга қарши ўйинда жамоамизнинг ўз ўйинини кўрсатишига қайсидир маънода йўл қўймади», - деди Алексей Евстафеев.

Учрашув давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ташаббусни ўз қўлида сақлаб турди, кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирди. Бироқ Миржамол Қосимов, Азизбек Мамазоитов, Бобур Давлатов ва бошқаларга омад кулиб боқмаган бўлса, ҳужумчилар – Элдор Шомуродов ва Аслиддин Абдиев кўплаб қулай вазиятлардан фойдалана олишмади.

«Мен Туркманистон ёшлар терма жамоасининг хатолари ҳақида тўхталмаган бўлардим. Биз ўйин давомида гол уриш учун кўплаб қулай вазиятларни юзага келтирдик, бироқ улардан фойдалана олмадик – мана бу бизнинг хатоимиз бўлди», - ўзбекистонликлар устози.

«Туркманистон ёшлар терма жамоаси менга чарчагандек эмас, аксинча, Қатардаги шароит, об-ҳаво ва майдонга бизга нисбатан яхшироқ ва кўпроқ мослашгандек кўринди. Биз энди биринчи ўйинни ўтказдик, туркманлар эса бунгача бир марта ўйнаб, ғалаба қозониб бўлишганди. Умуман, биринчи турда Ўзбекистоннинг дам олгани, қайсидир маънода, фойдамизга ишлади. Биз рақибларимизнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида тасаввурга эга бўлдик ва шундан келиб чиқиб ўз ўйинимизни ташкил этдик», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш босқичидаги навбатдаги ўйинни 8 октябрь, сешанба куни Ҳиндистон ёшларига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика