Latest news

20:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  15 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  10 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 5:1 (матнли трансляция)  5 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

Александр Хомяков: "Мухлисларимизни хурсанд қилишни жуда-жуда хоҳлагандик" News

Александр Хомяков: "Мухлисларимизни хурсанд қилишни жуда-жуда хоҳлагандик"

“Навбаҳор” – “Андижон” (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Бургутлар” бош мураббийи Александр Хомяков қатнашди.

-  Ўйин ҳақида фикрларингиз. Сизнингча, учрашув қандай ўтди?

-  Аввало, мухлисларимизга ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Улар бутун ўйин давомида бизни тўхтатмасдан қўллаб-қувватлаб турдилар. Афсуски, бизга мухлисларимизни хурсанд қилиш насиб қилмади. Ҳолбуки, биз уларни хурсанд қилишни жуда-жуда хоҳлагандик. Мағлубиятга учрадик. Аммо биз бошқача хоҳлагандик, кўп нарсаларни режалаштиргандик. Аммо ўйлаган режаларимиз амалга ошмай қолди. Тан оламан, учрашувнинг катта қисмида биз ҳимояга асосий урғуни қаратдик. Қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бироқ бундай вазиятлар камроқ бўлди. Қарши ҳужумда битта яхши имконият бўлганди, фойдалана олмадик. 

-  “Андижон” сафарда икки марта ғалаба қозонди ва яхши таассурот қолдирди. Мезбон сифатида Фарғонада ўйнаяпти. Лекин “Истиқлол” стадионида бундай ҳолатни кўрмаяпмиз. Жамоангиз у ерга мослаша олмаяптими? 

-  Биз рақибга қараб ўйин тактикасини танлаймиз. Фарғонада мезбон сифатида ўйнаётганимизда очиқроқ футбол кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Бу ерда жамоаларнинг кучларини ҳам тўғри қабул қилиш керак, деб ўйлайман. Бунгача “Навбаҳор” ўз уйидаги учта учрашувда йирик ҳисобларда ғалабага эришганди. Бундай рақибларга қарши ҳолатга қараб ўйин тактикасини тузамиз. Ҳужумкор футболни ташкил қилиш доим ҳам самара бермайди. Рақибни кучидан ва яна бошқа жиҳатларидан келиб чиқиб, ўйин ташкил қиламиз. Ўзимизни ҳам кучли ва кучсиз жиҳатларимиз мавжуд. Бугун кучли тарафларимизни ҳисобга олиб ўйнашга ҳаракат қилдик. Рақибни хато қилишга мажбурлашни кўзлагандик. Аммо бу ҳам унчалик ўхшамади. Бугун ҳам “Навбаҳор”нинг ўйинидан келиб чиққан ҳолда ўйин ташкил қилгандик. Албатта, уйда деворлар ҳам ёрдам беради, деган нақл бор. Баъзида омад ҳам юз ўгирди. Тезроқ ўз майдонимизга қайтиб, ишқибозларимиз кўз ўнгида ўйнашимизни истаяпмиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика