Latest news

07:34Суперлига. Бугун мавсумнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  1 02:37Франция. "Ланс" сафарда "Реймс"ни мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  14 02:02Туркия чемпионати. "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  1 01:11Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг 125 йиллик юбилейи ҳақида: "Клубдан-да юқорироқ"  2 00:33Расман: Руд ван Нистелрой - "Лестер" бош мураббийи!  1 00:07"Ланс" арманистонлик ҳимоячини трансфер қилмоқчи  4 23:51Франция. "Реймс" - "Ланс". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  5 23:08Йилнинг энг яхшиларини ким аниқлайди?  3 22:47Пеп Гвардиола: "Тезда қайтамиз, кўнглим сезяпти"  8 22:22Де Брюйне ёзда "Сити"дан кетади, унга бир талай харидорлар бор  4 21:44Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан ишончли ғалаба, Роналдудан дубль!  50 21:13Туркия. Турғунбоев "Антальяспор" - "Сивасспор" баҳсини захирада бошлайди  0 20:47Ортиқхўжаев истаган "Пахтакор" шуми?  15 20:21"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлади?  46 20:11"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  8

Александр Стоймирович: "Биз тўғри йўлдамиз. Ҳеч нимани ўзгартирмаймиз" News

Александр Стоймирович: "Биз тўғри йўлдамиз. Ҳеч нимани ўзгартирмаймиз"

Суперлиганинг 5-тури доирасида "Андижон"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" катта мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар 2 йилдан буён бирга ва жанговар ўйин кўрсатишмоқда. Бугун футболга ўхшамаган ўйин кўрдик, шундай ўйинлар ҳам бўлиб туради. Бешинчи турга келиб ҳам бугунги баҳснинг сўнгги 20 дақиқалигидаги характер ҳали ҳам жамоада йўқлиги тушунарсиз. Нима дейиш мумкин, иккита қўпол хато ва иккита гол. Бундай ҳолат "Металлург" билан учрашувда ва бугун содир бўлмоқда. Стандартлар "Андижон"нинг энг асосий характеристикаси эканлигини билардик. Афсуски, тўпни совға қилдик, кейин фол ишлатдик. Бу ҳолатдан чиқиб кетишимиз мумкин эди, лекин гол қабул қилиб олдик. Иккинчи гол эса қандай бўлганини кўрдингиз. Буни нима дейишга ҳам ҳайронман, тўпни қайтариб юбориш керакмиди, тўхтатишми. Хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик. Кейин босим қилдик ва фақатгина биттагина гол ура олдик. Ҳечқиси йўқ, шундай вақт келиши керак эди, ўз майдонимизда мағлуб бўлдик. Бундан ҳафамиз. Лекин яна бир бор айтаман, руҳий томонлама барчасини тўғрилашимиз керак. Бешинчи ўйинга келиб ҳам иштиёқсиз ўйнаётганимизни йигитларга айтяпман ва кўп такрорлаяпман. Янги жамоамиз, таркибда 16 нафар янги футболчи бор. Олдинга ҳаракатланишда давом этамиз. 

- Сўнгги дақиқаларда "Локомотив" агрессивроқ ўйин кўрсатди. Нега жамоа бундай ўйинни баҳс бошидан кўрсата олмади? "Пахтакор"га қарши жамоа бошқача ўйнаганди ёки барчаси рақибга боғлиқми?

- Биласиз, ҳар бир жамоа ўзига ҳос қарашларга эга. Масалан, футбол ўйнайдиган жамоаларга қарши ҳужумларни ташкиллаштириш осонроқ. Мураббийларга ҳам бундай рақибларга қарши жамоасини тайёрлаш енгилроқ бўлади. Агарда рақиб бугунгидек жанговар ва имправизацион ўйин кўрсатса, албатта, оғир бўлади. Рақиблар жуда тез, иккинчи тўпни тезкорлик билан қабул қилиб олишмоқда ва кейин уларнинг нима қилишларини ҳеч ким билмайди, ҳудди рулеткага ўхшайди. Табиийки, бундай рақибга қарши ўйнаш жуда оғир. Бугунги ўйин футболга унчалик яқин эмасди. Бундай ўйинларни томоша қилиш ҳам оғир. Бизда ўйинни исталган пайт сокинлаштириб ташлайдиган ижрочилар етарли эмас. Майдон сифати ҳам баъзида ҳалақит қилмоқда. Бу футбол, олдинга ҳаракатланишда давом этамиз. Бу орқали ҳеч нимани ўзгартирмаймиз. Тўғри йўлдамиз ва шу йўлда давом этамиз. Олдинда кубокда учта ўйин бор. Кейин "Навбаҳор"га қарши ўйинга тайёрланамиз.

- "Андижон" бугун илк марта ўйиндан гол ўтказиб юборди, бунгача улар стандартлардан гол қўйиб юбораётганди.

- Ўтказиб юборилган биринчи голга қадар биз уларнинг барча стандартларини бартараф қилаётгандик. Барчасини яхши ўрганиб чиққандик. Футболда биргина вазиятда нимадир бўлиб кетиши одатий ҳолат. Биринчидан, тўп узатилиши идеал бўлди. Ўша пайтда тўп бизда эди, кейин тўпни уларга совға қилдик ва хатони тўғрилаш учун фол ишлатдик. Иккинчи устун ёнида кимдир пайдо бўлишини билиб тургандик. Кимдир уларга йўлни очиб берди ва барчаси улар учун идеал кўриниш олди. Буларнинг барчаси футбол вазиятлари.

- "Локомотив"нинг икки қанот ҳимоячилари кўп хато қилишди. "Андижон" бугун қанотларни ёндирди.

- Биз бошқача услубда ўйнаймиз. Биз икки қанот ҳимоячиларини ҳужумда кўпроқ бўлишини истаймиз. Табиийки, улар орқали вазиятлар яратдик, улар ҳам ҳужумларга яхши қўшилиб туришди. Рақиблар ҳам индивидуал жиҳатдан кучли, улар ҳам муаммолар келтириб чиқара олишади. Ўтган ўйинда Акаки Шулая ҳам бизга хавф солиши керак эди. Уни тўлиқлигича ёпдик. Бугун эса Абдуманноновни яхши қўриқладик, у камроқ муаммо бўлди. Қишда селекция қилаётганда унга қизиқиб ҳам кўргандик. Барчаси ўхшаб кетадиган вазиятлар ҳам бўлиб туради. Яна бир марта такрорлайман, рақиблар тўпни тепиб юбориш, иккинчи қаватдаги жанговарлик учун ўйнаса, жуда қийин бўлади. Чунки тўп қаерга кетиб қолишини билиб бўлмайди. Улар жарима майдончамизга ҳаводан тўп узатишлари кўп бўлишини кутгандик. Лекин бугун тўпни қаерга қайтариб юборсак ҳам тўп уларга тушаверди. Бўлиб туради. Шунчаки руҳий сифатларни ўзгартириб, бундай рақибларга қарши қаттиқроқ ўйнаш кераклигини мияга сингдириш керак. Бошқачасига ўйнаб бўлмайди. Бизда жамоа янги. Йигитларни табриклайман, улар сўнгги 20 дақиқада жисмонан тайёргарлиги қандай эканлигини, характерини кўрсата олишди. Доимо шундай бўлиш керак. Барча рақибларни ютиб бўлмайди. Лекин юқори кайфият билан ўйнаса бўлади.

- "Андижон"нинг қайси футболчиси сизга ёқди?

- Рақибнинг сифатли футболчилари жуда кўп. Ўз жамоамдан мамнунман. Рақибларнинг футболчиларини ажратиб кўрсата олмайман. Чунки улар "Андижон" футболчилари.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика