Latest news

13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  0 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  0 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  0 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  2 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  3 11:32Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоага илк маротаба чақирилганимдан хурсандман"  1 11:16"Тоттенхэм" Мэддисон ўрнига бошқа футболчи топди  1 10:51Бруно Фернандеш "Ал-Иттиҳод" билан яширин учрашув ўтказди. Футболчи йиллик истагини маълум қилган  7 10:20"Барселона" ёзда сотиб олган футболчини Туркия клубига ижарага бермоқчи  1 09:48Флик "Барселона"нинг "Леванте"га қарши ўйинига муносабат билдирди  10 09:18"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  2 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  1 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  20

Александр Ежов: "Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради" News

Александр Ежов: "Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради"

Ўзбектстон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (4:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- Бугун қийин ўйин ўтказдик. "Шўртан" билан чемпионат доирасидаги ўйинда ғалаба қозонгандик. Бугун кўриб турганингиздек мағлубиятга учрадик. "Шўртан" дисквалификация ва жароҳатлар туфайли муаммоларга учраб келаётган эди. Бугун уларда ишонч пайдо бўлибди, жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этди. Ишлашда давом этамиз, олдинда бизни Про-лигада муҳим ўйинлар кутиб турибди.

- "Шўртан"ни чемпионат доирасида мағлуб этгандинглар. Бугун эса жамоангиз ютқазди. Бунинг сабаби нимада?


- "Шўртан" яхши жамоа, таркибида бир қатор маҳоратли футболчилар жам бўлган. Бугун бизда хатолар кўпайиб кетди. Шунинг эвазига мағлуб бўлдик. Йигитлар ҳужумга берилиб кетганида қарши ҳужумда юзага келган бўш худудлардан рақиб унумли фойдаланди.

- Жамоангиз олдига жорий мавсумда қандай вазифалар қўйилган?


- "Хоразм" ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба учун чиқади. Жамоамиз олдидаги мақсад ва вазифа шулардан иборат. Рақибни мағлуб этсангиз табиий холда натижа ўз-ўзидан келаверади.

- "Шўртан" жамоаси мураббийи жамоангизни очиқ футбол ўйнайди деб таъкидлади. Жамоангизни мағлубиятига шу омил сабаб бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Такрор айтаман, "Шўртан" яхши жамоа. Футболда ғалаба ва мағлубият ҳамиша ёнма-ён юради. Шу сабабли бу спорт тури қизиқарли ҳисобланади. Жамоа ютқаздими, демак мураббий қаердадир хато қилган. Шундай экан камчиликларимиз устида ишлашда давом этамиз.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика