Latest news

17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  6 17:00Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  2 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  32 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  37 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

“Ал Хор”дан таклиф, “Сурхон”нинг бунга муносабати, Қатардаги мақсадлари борасида Бахтиёржон Қосимов билан суҳбат News

“Ал Хор”дан таклиф, “Сурхон”нинг бунга муносабати, Қатардаги мақсадлари борасида Бахтиёржон Қосимов билан суҳбат

Мавсумнинг дастлабки қисмини "Сурхон" таркибида ўтказган ярим ҳимоячи Бахтиёржон Қосимов Қатарнинг "Ал Хор" клуби билан шартнома имзолади.

Шундан кейин, футболчи билан боғланиб, сайтимиз учун интервью олдик. 

- “Ал Хор” клубига ўтишим жуда тез амалга ошди. Ўзим ҳам буни очиғи кутмагандим. Аниқроғи, янги клубга кўчиб ўтишим 3 ёки 4 кун ичида ҳал бўлди. “Сурхон” клуби вице-президенти Жаҳонгир ака Усмонов менга Қатардан таклиф бўлаётганини айтди ҳамда менга танлаш имкониятини тақдим қилди. Бунинг учун у инсонга миннатдорчилик билдираман. “Ал Хор” клубига ўтишим айнан шу инсон туфайли амалга ошди. 

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Шартнома муддатим 1 йилга мўлжалланган. 

- Қатардан таклиф бўлганидан кейин “Сурхон” клубидагилар қаршилик қилишмадими?

- Йўқ. Улар бу таклифни қабул қилишимга ҳеч қандай тўсиқ бўлгани йўқ. Бунинг учун клубдаги барча мутасаддиларга миннатдорчилик билдираман. 

- “Ал Хор” клуби сизни қандай кутиб олди?

- Клуб жуда ҳам профессионал. Ажойиб тарзда кутиб олишди. Бундан ғоят хурсандман.

- Қатарга йўл олишингизнинг асосий сабаби бу молиявий томонлама яхши таклиф бўлганими?

- Биласизми, клуб ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Яъни, яна Қатар Юлдузлар лигасига қайтишни вазифа қилган. Қолаверса, режалари менга жуда маъқул келди. Бу эса мен учун ҳаётимдаги катта бурилиш вазифасини ўтайди. Легионер сифатида тўп тепишни орзу қилардим ва бундай имконият пайдо бўлганидан кейин, ундан фойдаланишга қарор қилдим. Бундан ташқари, молиявий томонлама ҳам яхши таклиф бўлди. 

- Жамоа сизга алоҳида квартира бердими?

- Ҳозирча меҳмонхонада истиқомат қилиб тураман. Яқин орада жамоа Туркияга ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишга учиб кетилади. Сафардан келганимиздан кейин, шартномада кўрсатилганидек, жамоа менга алоҳида уй ва машина тақдим қилади. 

- “Ал Хор”нинг қуйи лигада иштирок этиши таклифни қабул қилиш вақтида сизни ўйлантирмадими?

- Ўтган мавсум жамоа тўплар ҳисобига қуйи лигага тушиб кетган. Бироқ яна Юлдузлар лигасига қайтиш вазифаси борлиги мени қизиқтирди ва ўзимни кўрсатиш имконияти пайдо бўлди. Шу сабабли таклифни узоқ ўйлаб ўтиришдан маъно йўқ эди. Худо хоҳласа, жамоага бежиз келмаганимни исботламоқчиман ва “Ал Хор”нинг элитага қайтишига ўз ёрдамимни беришни истайман.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика