“Ал Садд” Хавига янги шартнома таклиф қилди. Битимда “Барселона” билан боғлиқ банд бор
17 mar 2021 19:55
News
“Ал Садд” Хавига янги шартнома таклиф қилди. Битимда “Барселона” билан боғлиқ банд бор
Бу ҳақда AS хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Ал Садд” раҳбарлари жамоа муддатидан олдин Қатар чемпионлигини қўлга киритганидан кейин Хави билан учрашув ўтказди.
Қатарликлар Хавига 2023 йил июнига қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилди. Шунингдек, янги битимга кўра испаниялик мутахассис ва унинг мураббийлар штаби аъзоларининг иш ҳақи ҳам оширилади. Келишувда мутахассис “Барселона”га ўтган тақдирда “Ал Садд”ни товон пулисиз тарк этиши ҳақидаги банд ҳам бор.
Хави аниқ бир қарорга келмаган. Қайд этилишича, 41 ёшли мутахассис жамоа билан шартномани 2 йилга эмас, бир йилга узайтиришни режалаштирган. У билан амалдаги келишув эса жорий мавсум охирида якунланади.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments