Latest news

03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  0 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  14 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  159 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  5 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  3 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  12 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  4 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  6 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11

"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик" News

"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик"

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Жорже Жезус "Пахтакор"га қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз интизом ва юқори маҳорат даражасини намойиш этдик, ўзбек жамоасининг хавфли ҳаракатларини бартараф этдик ҳамда ўйинни ўзимизга керакли бўлган тарзда бошқара олдик.

Рақибимизни юқори тезликда ўйнашга мажбур қилдик. Мухлисларни алоҳида табриклайман, улар жамоани кутиб олишдан бошлаб жуда муҳим роль ўйнадилар. Бу Чемпионлар лигасига муносиб ўйин бўлди. Ушбу мусобақада ғалаба қозонишга мухлисларнинг катта иштиёқи бор ва биз жамоа сифатида бу иштиёқни ҳис қиляпмиз. Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонч билан келгандик" - дея фикр билдирди Жорже Жезус "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг.

Жамоанинг бугунги ўйини ва аввалги ўйинлар ўртасидаги фарқ ҳақида:

"Чемпионлар Лигаси менинг шахсий мақсадим. Жанубий Америка минтақасидаги шундай мусобақада ғолиб бўлганман ва Осиёда ҳам ғолиб бўлишни истайман. Фарқ шундаки, февраль ойида биз фақат тикланиш машқларини ўтказдик ва вақт танқислиги туфайли уларни мукаммал тарзда бажара олмадик. Айнан шу ҳолат ўтган ўйинлар билан бугунги ўйин ўртасидаги асосий фарқни юзага келтирди. Биз ҳар уч кунда ўйин ўтказмоқдамиз"


Жамоанинг кўплаб жароҳатлар фонидаги кейинги ўйинга тайёргарлиги ҳақида:

"Мен бундай мусобақаларда иштирок этиш бўйича катта тажрибага эгаман. Европада ҳам, Бразилияда ҳам тиғиз жадвал шароитида ишлаганман, бироқ жамоа таркиби кенг бўлиши керак. Бу йил ўйинчилар рўйхати қисқартирилгани сабабли, "Ал-Наср" ва "Ал-Аҳли"да ҳам, бизда ҳам, ротация қилишга имконият камайди. "Реал Мадрид" каби барча етакчи клублар ҳам тақвим зичлиги туфайли кўплаб жароҳатлар билан тўқнашади.

Баъзилар жамоанинг жисмонан тайёр эмаслиги ёки бунга фитнес мураббий айбдор, деб айтаётганини кўрдим. Бундай фикрдагилар яхшиси жим турсин. Масала жисмоний юкламалар билан эмас, уларнинг ўйинлар ва тикланиш орасидаги тақсимоти билан боғлиқ. Айнан тайёргарлик дастурини танқид қилаётганлар бу борада мутлақо ноҳақлар. Улар ҳеч нима тушунишмайди.

Танаффусдан олдин яна бир ўйинимиз бор. Кейинги учрашув мен учун финалга тенг. Мақсадимиз яна чемпионликни қўлга киритиш ва бу жуда муҳим. Осиё Чемпионлар лигаси мен учун алоҳида аҳамиятга эга, бироқ миллий чемпионат ҳам устувор ҳисобланади, шу сабабли футболчиларнинг тикланиши ҳал қилувчи омил бўлади"



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика