Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  11 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Акбар Усмонов: “Футзалга бўлган эътибор негадир тушиб кетди” News

Акбар Усмонов: “Футзалга бўлган эътибор негадир тушиб кетди”

Футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида 2017 йил Таиландда ўтган U-20 Осиё чемпионатида қатнашиб 13та гол билан мусобақа тўпурари бўлган Акбар Усмоновни кўпчилик таниса керак.

Биз бу мавсум Олмалиқнинг АГМК клуби шарафини ҳимоя қилаётган Усмонов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Қачон ва қаерда туғилгансиз?
- 1997 йилнинг 9 март санасида Тошкент шаҳри Шайхонтохур туманида туғилганман.

- Футзалга қачон кириб келгансиз?
- Аслида фаолиятим катта футболда бошланган. БЎСМ-2 жамоасида Раҳматов Раҳим ака қўл остида шуғулланганман. Кейин бир муддат футболни ташлаб қўйдим. Бу орада бизнинг маҳаллага Элибоевлар оиласи кўчиб келишди. Нодир Элибоев менга футзалда ўзингни синаб кўр деб маслаҳат бердилар. Сўнгра “Пахтакор” футзал жамоасида Равшан Ражабов қўл остида ўйнай бошладим.  Айнан мана шу дамда ҳақиқий футзал фаолиятим бошланди. “Пахтакор”даги ўйинларим орқали “Олмалиқ” жамоасига ўтдим. Кейинроқ “Ардус”да Хосе Мария Мендез бошчилигида ижарада ўйнадим. Пулпис билан U-20 Осиё чемпионатида иштирок этиб келдик. Фаолиятимда уч киши катта роль ўйнаган. Биринчиси Нодир Элибоев. Акамдек бўлиб қолган инсонга катта раҳмат дейман. Шу даражага чиқишимга асосий ролларда бўлдилар.
Кейинги инсон Равшан Ражабов. Футзалдаги биринчи мураббийим. Ҳозирги даражага етиб келишимга катта ёрдам берган инсон, уларга ҳам раҳмат дейман. Кейинги инсон ҳозирги мураббийим Александр Петров. Улардан ҳам кўп нарса ўрганганмам ва ўрганяпман.


- Хосе Мария Мендез ҳақида фикрларингиз?

- Пулпис мен учун жаҳондаги энг кучли мураббий. У ўз ишининг ҳақиқий устаси. Талабчан ва кучли руҳшунос десак ҳам бўлади. Айнан унинг қўл остида U-20 Осиё чемпионатида иштирок этиш ва мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлиш бахтига муяссар бўлдим. Менинг ютуқларимда Пулписнинг хизматлари жуда катта. Хабарингиз бор, айнан мана шу мураббий Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Яхши ҳам у Ўзбекистонда ишлаган ва озгина бўлса ҳам бизга футзал нималигини ўргатиб кетган. Биз ундан қарздормиз!

- Ўзбекистоннинг энг кучли футзалчилари кимлар?

- Нодир Элибоев ўз даврининг кучли футзалчиси, ҳозирги кунда мураббий. Бунинг сабаби у инсон қўшним, акам бўлгани учун эмас, ҳақиқатдан ҳам кучли футзалчи бўлганлиги учун кучли дедим. У кишининг футзалдаги фаолияти бунга яққол исбот.
Бугунги кунда Артур Юнусов, Даврон Чориев, Даврон Абдураҳмонов, Машраб Одилов, Ҳусниддин Нишоновни алоҳида кўрсатган бўлардим. Бу билан қолган ўйинчилар кучсиз дейишдан йироқман. Бизда ҳар доим кучли ўйинчилар кўп бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади.

- Бу йилдан футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати янги форматга ўтди...

- Ўтган йилларда битта тур ўйини битта шаҳарда ўтказилар эди. Бу мавсумдан эса уй-сафар тизимига ўтилди. Бу тизим албатта қизиқ ўтмоқда дейиш мумкин. Аммо афсуски футзалимиз ўз даражасини йўқотиб бормоқда. Негадир футзалга эътибор камайиб кетган.

- Бу йилги Ўзбекистон чемпионатида АГМК осонгина чемпион бўладими?

- Ҳозиргача жамоамиз якка пешқадам бўлиб турибди. Агар АГМК принципиал ўйинларда очко йўқотмаса худо хоҳласа албатта чемпион бўлади.


- “Ардус”нинг ёпилиб кетганига муносабатингиз?

- “Ардус”дек клубнинг ёпилиши бу шунчаки ачинарли ҳол тасаввур қилинг бир неча йиллар давомида энг асосий клублардан бўлиб келган, доим яхши шароитларга эга бўлган клуб бирданига йўқ бўлиб қолса ачинарли ҳол. Чунки у клубга кимнинг қанча меҳнати синганини ҳаммамиз яҳши биламиз!

- Футзални ёритишда ОАВ қандай ишламоқда?

- Футзални ёритиш?  Менимча футзал чемпионати ҳеч кимга керакмас ёки қизиғи қолмагандек туюлмоқда. Олдинлари ҳар турда камида иккита ўйин ёзиб олиб ТВ орқали кўрсатиларди, ҳозир сайтларда икки дона расм ҳам чиқмаяптии. Тўғри қайсидир клубларда матбуот хизмати футзални ёритиб бормоқда. Лекин умуман олганда аччиқ бўлса ҳам айтаман: ОАВ катта футболдан ортмаяптии афсус.

- Акбар Усмоновнинг орзуси нима?

- Менинг орзум ҳам, мақсадим ҳам битта - кўксида Ўзбекистон герби бор футболкага лойиқ бўлиб, шу герб учун майдонда боримни ташаб чиқиб кетиш учун меҳнат қилиб юраман. Ҳозирча ўсишмга жуда катта ёрдам бериши мумкин бўлган 2018 йилги Осиё чемпионатини ўтказиб юбордим. Майли бўлар ўтмишда қолди. Келажак ҳали олдинда. Меҳнат қилшда давом этаман, муҳими меҳнат ерда қолмаса бўлди.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика