Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"
22 aug 18:20
News
Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"
"Манчестер Сити" ва Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро журналистларга келажаги ҳақида гапирди.
Агуеро яна бир бор ўзини мураббий сифатида умуман тасаввур қила олмаслигини таъкидлади. Собиқ футболчи бундай масъулиятли вазифа жиддий тайёргарликни талаб қилишини айтди.
"Келажакда "Манчестер Сити"га ёрдам бера олишим мумкин, лекин, масалан, қандайдир бошқарув лавозимида. Кўрамиз, кейин нима бўлади. Айни пайтда ҳозирги лойиҳаларимдан жуда мамнунман ва улар жуда кўп", – дея қўшимча қилди Агуэро.
Эслатиб ўтамиз, Серхио Агуэронинг сўнгги жамоаси "Барселона" бўлганди. Аргентиналик футболчи 2021 йилнинг декабрида юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.
Link :
Source : City Xtra
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments