Агуэро Мессининг ҳурмати учун “Барса”да 10-рақамни танламади
05 sep 2021 07:30
News
Агуэро Мессининг ҳурмати учун “Барса”да 10-рақамни танламади
“Барселона” ҳужумчиси Серхио Агуэро ватандоши Месси ўйнаган рақамда тўп тепишни истамади.
Лионель Месси клубни тарк этгач, каталонияликлар раҳбарияти Агуэрога 10-рақам остида тўп тепишни таклиф этганди. Аммо ҳужумчи Леога бўлган ҳурмати юзасидан ушбу рақамни олишни рад этди.
“Улар менга ушбу рақам остида тўп тепишим мумкинлигини айтишди. Амммо Лео менинг дўстим бўлганлиги учун бу таклифга рози бўлмадим”, деди Агуэро.
Серхио “Барса”да 19-рақамда тўп тепади. У аввалги жамоаси “Манчестер Сити”да 10-рақамда ўйнаган.
Месси жамоани тарк этгач, унинг 10- рақамида бу мавсумдан Ансу Фати ҳаракатланади. Лионель 2008-2009 йилги мавсумдан буён Каталония клубида 10-рақамда тўп тепиб келганди.
Link :
Source : As
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments