Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

АГМК: Ўзбекистон кубогидаги янги рақибга қарши ўйин превьюси News

АГМК: Ўзбекистон кубогидаги янги рақибга қарши ўйин превьюси

Эртага АГМК Ўзбекистон кубоги доирасида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши нимчорак финал ўйинини ўтказади.

Ўйин қуръа натижасига кўра меҳмонда ўтади. Эътиборга молик тарафи, бу икки жамоалар Ўзбекистон кубоги доирасида илк маротаба тўқнаш келишмоқда. Бунга қадар АГМК ва "Локомотив" миллий чемпионат ва Ўзбекистон суперкубогида баҳс юритган.

Ўзаро ўйинлар статистикасига кўра, ўтказилган 26 ўйинда "Локомотив" 17 ғалабани тантана қилган, АГМК эса 5 маротаба "темирйўлчилар"дан устун келган. Қолган 4 беллашувда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 52-30, "Локомотив" фойдасига.

Жорий мавсум АГМК "Локомотив" билан икки маротаба тўқнаш келиб, марказлаштирилган ҳолатда ўтказилган биринчи давра баҳсида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, "Локомотив" уйидаги беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ютди.

АГМК 2004 йилдан эътиборан мамлакат кубоги мусобақасида иштирок этиб келмоқда. АГМК Ўзбекистон кубогидаги ўтказилган жами 44 ўйинда 17 ғалаба, 9 дуранг ва 18 мағлубият қайд этган. АГМК жамоасининг Ўзбекистон кубогидаги тўплар нисбати қуйидаги кўринишда: 62-63.

"Локомотив"га қарши ўйин ҳақидаги яна бир қизиқ жиҳат, жорий мавсумдаги учта ўйин АГМК жамоаси учун бегона майдонда ўтмоқда. Чемпионат доирасидаги биринчи давра ўйини нейтрал майдонда ўтганди, иккинчи даврада эса "Локомотив" ўйингоҳида меҳмон бўлган АГМК кубок баҳсида ҳам эртага ушбу стадионга боради.

Учрашув 8 декабрь куни соат 14:00да бошланади. Ғолиб жамоа Ўзбекистон кубогидаги юришини давом эттириб, чорак финалга йўлланма олади.


Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.

8 декабрь, сешанба

"Локомотив" — АГМК (14:00)

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Аҳмаджон Эргашев

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика