Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Абраҳам Инстаграмда Заньолони табриклаган хабар жойлади ва кейинроқ уни ўчириб ташлади News

Абраҳам Инстаграмда Заньолони табриклаган хабар жойлади ва кейинроқ уни ўчириб ташлади

2 июль куни "Рома" футболчиси Николо Заньоло 23 ёшни қарши олди.

Бир неча кун илгари Заньоло 23 ёшга қадам қўйди ва кўплаб дўстларидан ижтимоий тармоқлар орқали табриклар олди, жумладан, "бўрилар" форварди Тэмми Абраҳам ҳам биринчилардан бўлиб футболчини муборакбод этди ва "Туғилган кунинг билан табриклайман, ука" дея Инстаграм сторисида хабар қолдирди, кейин эса уни ўчириб ташлади. Эҳтимол, бу оддий хабар бўлиши мумкин, балки Тэмми ўз тилакларини ошкор қилишни истамагандир. Аммо ҳозирда оммабоп равишда сурат жойлаш, кейин эса уни олиб ташлаш муҳокамаларга сабаб бўлиб келмоқда.

Кейинроқ "Ювентус" ҳужумчиси Мойзе Кин ҳам Заньолога ўз табрик хабарини йўллади ва тилакларининг сўнгида бир неча кулгичлар, юракча ва бирлашган бирмоқлардан иборат стикер қўйган. Балки "кеса сеньора" ўйинчиси дўстига шунчаки омад тилагандир, бироқ кўпчилик бунда Заньолонинг "Ювентус"га ўтиши билан боғлиқ трансферга ишорани сезишди. Бироқ келгусида нима бўлиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, римликларнинг италиялик футболчисига Турин клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда, Николонинг ўзи ҳам "Юве" клубига ўтишни истайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика