Latest news

11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  7 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  13 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  37 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Биз яратган тарихни Тимур Кападзе жамоаси такрорлашига ишонамиз" News

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Биз яратган тарихни Тимур Кападзе жамоаси такрорлашига ишонамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Абдуқаҳҳор Маъруфалиев бугунги учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди ва олимпиячиларимизнинг имкониятини чамалади.

"Эсимда бор, Жанубий Корея билан ўйинда захирада қолган эдим. Рақиб дарвозамизга адашмасам 20тадан ошиқ зарба йўллаган. Зарбаларнинг аксариятини Юрий Шейкин қайтарган, айримлари тўсинга тегиб қайтган эди. Азамат Абдураимов битта аниқ зарба билан жуда чиройли тарзда дарвозани ишғол қилгани ёдимда. Кореялик футболчиларни кўрсангиз худди орқасига мотор улаб қўйгандек югурарди. Анча тез эди. Бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилганини сабаби финалда Хитойни бемалол юта олардик. 

Жанубий Кореяда Анатолий Бишовец мураббийлик қиларди. Адашмаётган бўлсам рақибнинг ҳар бир футболчисига уй ва мукофотлар ваъда қилингани ҳақида эшитганмиз. Лекин ҳақиқатдан ҳам яхши жамоа сифатида шаклланган. Ўша таркибдагиларнинг айримлари ҳозир мураббий бўлиб ишламоқда. Бугунги Жанубий Кореяга нисбатан анча кучли ва тез эди. 

Худо хоҳласа, йигитлар рақибидан устун келишади. Чорак финалда Саудия Арабистонидан устун келишди. Омад ва куч-қувват тилаймиз. Биз яратган тарихни такрорлашига ишонаман", - дейди Абдуқаҳҳор Маъруфалиев. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика