Latest news

03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  28 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  2 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  3 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  3 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  439 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  2 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0

669та ўйинда 9 мураббий ва 8та ЛаЛига соврини. Иньестанинг "Барселона"даги фаолияти рақамларда News

669та ўйинда 9 мураббий ва 8та ЛаЛига соврини. Иньестанинг "Барселона"даги фаолияти рақамларда

Кеча, 27 апрель куни "Барселона" анжуманлар залида ярим ҳимоячи Андрес Иньеста мавсум охирида клубни тарк этиши ҳақида маъулм қилди.

Шу муносабат билан Иньестанинг Каталония клубидаги фаолияти борасида баъзи статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


669 - Иньеста "Барселона" сафида барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 669та учрашув ўтказган, фақат Хави клуб тарихида ундан кўп ўйин ўтказган (767) ягона футболчи.


456 - 669та ўйиннинг 456таси ғалаба билан якунланган, муваффақиятлар фоизи 68,2%


18 - Иньеста "Барселона" сафида дебют қилганида 18 ёш 170 кунлик эди. Ушбу учрашув 2002 йил 29 октябрь куни "Брюгге"га қарши Чемпионлар лигаси учрашуви бўлган.


8 - "Барселона" афсонаси ҳозиргача клуб билан 8 марта ЛаЛига чемпионига айланган, "Депортиво" билан ўйинда 9-соврин қўлга киритилиши мумкин.


69 - Иньеста ЛаЛига ўйинларида 69 марта голли пас берган. Унинг бу борадаг энг яхши натижаси 2012/13 мавсумда қайд этилган. Ўшанда у 16та голга ассистентлик қилган эди.


35 - У тўпурар бўлишига қарамасдан "Барселона" сафида ЛаЛига учрашувларида 35та гол урган.


9 - Ярим ҳимоячи ҳеч қачон "Олтин тўп"ни қўлга киритмаган бўлсада, ФИФАнинг йил рамзий терма жамоасидан 9 марта жой олган - фақат Роналду ва Месси ундан катта натижага эга (11 марта).


116 - Иньеста фаолиятидаги энг яхши он 2010 йилдаги жаҳон чемпионати финалининг 116-дақиқасида бўлган. Ўша дақиқада у Голландия дарвозасини ишғол қилиб, испанларга жаҳон чемпионатини ютиб берган. Ярим ҳимоячи финалнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган.


9 - Иньеста ЛаЛигада 9 мураббий қўл остида тўп тепган. Франк Райкард жамоасида футболчи энг кўп учрашув (149та) ўтказган.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика