Latest news

08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  0 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  3 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  7 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3

Тер Штеген "Барселона" билан хайрлашди: "Бу клуб ва бу кийиниш хонаси 12 йил давомида уйим бўлди" News

Тер Штеген "Барселона" билан хайрлашди: "Бу клуб ва бу кийиниш хонаси 12 йил давомида уйим бўлди"

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жамоани тарк этиши муносабати билан ҳис-тўйғуларга бой баёнот берди.

Эслатиб ўтамиз, германиялик посбон мавсум якунига қадар ижара асосида "Жирона" клубига ўтди.

"Бугун менинг "Барселона"даги шерикларим ва клуб ходимлари билан бу мавсумдаги охирги куним. Ичимда жуда зиддиятли туйғулар кечмоқда. Деярли 12 йил давомида бу клуб, айниқса, мана шу кийиниш хонаси мен учун уй бўлди. Бу ерда мен ҳам футболчи, ҳам шахс сифатида улғайдим, унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдим.

Менда чексиз миннатдорчилик ва фахр туйғуси бор. Ушбу клубни, шаҳарни ва минтақани яхши кўраман. Сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз йиллар давомида ажойиб бўлди, чин қалбдан раҳмат айтаман. Кийиниш хонасидаги шерикларимга ҳам бирга ўтказилган йиллар, курашлар ва ҳурмат учун ташаккур. Сизларни доим қалбимда олиб юраман.

Жамоа сардори бўлиш мен учун юксак шараф эди ва бу хотира умрбод мен билан қолади. Энди менинг саёҳатим Каталониянинг бошқа жамоасида давом этади. "Барса"га мавсум якунига қадар энг эзгу тилакларимни тилайман ва кўплаб совринлар кутиб қоламан. Тез орада кўришамиз", — деб ёзди тер Штеген ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот учун, 33 ёшли дарвозабон жорий мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида фақатгина битта ўйинда (Испания Кубогида) майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Rating: +2   

Comments

   
24 jan 04:22:47
Barcelona Champion
Тер Штеген, Барса учун туриб берди, инкироздаям колди. Лекин 33 ёш, дарбозабон сакраши керак, аслида 30 ешдан кегин каттикрок аксирсайзам органлариз выбрация бериб колади, кандай спортчи болгандаям ёш барибир уз созини айтади. Барса тогри карор чикарган деп умид киламиз
   
21 jan 18:50:50
Akbar Umarov
Barsa Andre Ter SHtegenga adolatsizlik qildi
   
21 jan 12:12:03
Sho'rqosim
Klubga qiyin paytida yelkangda kotarding. Klub biroz xolati yaxshilandi va seni keraksizga chiqarishdi. Ex qanday darvozabon edingaaa essizzz xurmatingni qilmadi klubing
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика