5 та сэйв қилган посбон, собиқ клубини жазолаган ҳужумчи — Суперлигада 2-тур лауреатлари
07 mar 14:24
News
5 та сэйв қилган посбон, собиқ клубини жазолаган ҳужумчи — Суперлигада 2-тур лауреатлари
Championat.asia сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши дарвозабони – Умид Ҳамроев ("Бухоро")
"Бухоро" 2-турда "Навбаҳор" меҳмони бўлди ҳамда минимал ғалабага эришди. Бу ғалабада бухороликлар посбонининг ўрни беқиёс бўлди. У наманганликларга қарши 5та сейвни ижро этди. Рўзиев, Ўринбоев ҳамда Ғиёсовнинг зарбаларидан кейин жамоасини чиройли тарзда голдан қутқарган бўлса, жамоадоши Шаҳбоз Жўрабековнинг яқин масофадан тўпни кутилмаганда ўз дарвозаси томонга буриб юборгандаги қутқаруви тур сейви бўлди. Шундай қилиб, Умид Ҳамроев Championat.asia ижодкорлари томонидан тур дарвозабони деб топилди.

Championat.asia сайти талқинида 2-турнинг энг яхши мураббийи – Александр Хомяков ("Бухоро")
"Бухоро" кетма-кет иккинчи турда ҳам бурчак зарбасидан кейин киритилган гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 2-турда Хомяков сафарда Кападзе бошчилигидаги "Навбаҳор"ни енгди. Шу тариқа, Александр Хомяков тур мураббийи сифатида эътироф этилди.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши футболчиси – Азизбек Амонов ("Динамо")
Илк турда "Навбаҳор"дан енгилган "Динамо" бу сафар Тошкентда "Бунёдкор"ни 2:1 ҳисобида таслим қилди. Самарқандликлар таркибида Азизбек Амонов аввалига жуда чиройли гол урган бўлса, кейинроқ голидан қолишмайдиган ассистни ҳам ижро этиб берди. Кичик жароҳат сабаб танаффусда алмаштирилган Амонов 1-бўлимнинг ўзида баҳс тақдирини ҳал қилиб чиқиб кетди. Шу тариқа, Championat.asia ходимлари 28 ёшли футболчини тур футболчиси номига лойиқ кўрди.

Championat.asia сайти талқинида 2-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Азизбек Амонов ("Динамо")
Юқорида ёзиб ўтганимиздек, "Динамо" бу турда "Бунёдкор"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу куни марказий ҳужумда ўйнаган Азизбек Амонов 7-дақиқада тўпни Жаҳонгир Абдусаломовдан қабул қилиб олди ва жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба билан ҳисобни очди. Азизбекнинг собиқ жамоаси дарвозасига йўллаган ушбу зарбаси турнинг энг чиройли голи деб топилди.

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments