Latest news

10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  0 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   1 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   7 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  33 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0

26 февраль куни Яйпанда Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани ўтказилади News

26 февраль куни Яйпанда Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани ўтказилади

2022 йилги Ўзбекистон Суперкубогига Яйпан мезбонлик қилади.

27 февраль санасида Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида Суперкубок учрашуви бўлиб ўтади ва унда амалдаги чемпион “Пахтакор” мамлакат кубоги соҳиби “Насаф”га қарши баҳс олиб боради.

Суперкубок ўйини 27 февраль куни соат 16:00 да старт олади. Ундан бир кун аввал эса ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Хусусан, 26 февраль куни соат 16:00 да номинал меҳмон – “Насаф” “Ўзбекистон” стадионида расмий машғулотини ўтказади. Соат 17:00 да эса номинал мезбон – “Пахтакор” машғулот олиб боради. Машғулотларнинг дастлабки чорак соати ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Ўйинолди матбуот анжуманлари ҳам “Ўзбекистон” стадионида ташкил этилади. “Насаф” бош мураббийи ва 2 нафар етакчи футболчиси иштирокидаги матбуот анжумани соат 17:15 да ўтказилса, “Пахтакор” устози ва етакчи ўйинчилари иштирокидаги матбуот анжумани соат 18:15 да бўлиб ўтади. Матбуот анжуманлари жонли эфирда намойиш этилади.

Барча турдаги ОАВ вакилларини Яйпандаги учрашув тафсилотларини яқиндан ёритиб боришга чорлаймиз", - деб ёзади ПФЛ расмий сайти.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика