Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  139 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

10 йил ичида тўртта чемпионатда хет-трикка эришган Обамеянгнинг голларини эсга оламиз News

10 йил ичида тўртта чемпионатда хет-трикка эришган Обамеянгнинг голларини эсга оламиз

“Барселона” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг янги жамоасининг тўртинчи учрашувида ниҳоят гол(лар) урди.

У “Атлетико”, “Эспаньол” ва “Наполи” билан кечган беллашувларда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. “Валенсия” билан баҳсда эса габонлик ҳужумчи хет-трик қайд этди. 

Эътиборлиси шундаки, Обамеянг кучли бешлик чемпионатларининг тўрттасида хет-трикка эришган илк футболчига айланди. 

Франция чемпионати

2012 йил. 22 февраль. 

“Сент-Этьен” – “Лорьян” – 4:2

Габонлик футболчи “Милан” академиясидан чиқиб, “россонерилар”да дебютини ўтказа олмади. Профессиоанл фаолиятини бошлаш учун Францияга йўл олди ва у ерда “Дижон”, “Лилль” ва “Монако” клубларида ижара асосида ўйнади. Ўтган мавсумда “Лилл”ни мамлакат чемпионига айлантирган Кристоф Гальтье қўл остида “Сент-Этьен”да муваффақиятга эришди. 2011 йилнинг 5 февралида у жамоаси сафида дебют қилди. Орадан бир йил ўтиб, “яшиллар” сафида биринчи (ва ягона) хет-трикини расмийлаштирди. “Лорьян”га қарши баҳсда габонлик ҳужумчи 56, 68 ва 90-дақиқаларла гол уришга муваффақ бўлди. 

Германия Бундеслигаси

2013 йил. 10 августь. 

“Аугсбург” – “Боруссия Д” – 0:4

Франциядаги муваффақиятли мавсумидан сўнг Дортмунднинг “Боруссия” клуби 2013 йилнинг ёзида Обемаянгни сотиб олди. Эътиборлиси шундаки, у янги жамоасидаги илк ўйинидаёқ “Аугсбург” дарвозасига учта тўп йўллади. Юрген Клопп қўл остида ҳақиқий ҳужумчи сифатида шаклланди. 

Англия Премьер-лигаси

2021 йил. 14 февраль. 

“Арсенал” – “Лидс” – 4:2

Габонлик футболчи катта мақсадлар асосида “Арсенал”га олиб келинганди. У “тўпчилар” либосида ўзини кўрсата бошлади. Кейинчалик турли муаммолар туфайли Пьер-Эмерик келишмовчиликлар остида қолди. 

У Лондонда якунланиб бораётган фаолиятининг сўнгги қисмида хет-трик қайд этди. 

“Лидс” билан баҳсда габонлик футболчи рақиб дарвозасини уч маротаба ишғол қилди. Диққат қилинг: Обамеянг “тўпчилар”даги дастлабки ва ягона хет-трикини 2021 йилнинг 14 февралида қайд этди. 

Испания Ла Лигаси

2022 йил. 20 февраль. 

“Валенсия” – “Барселона” – 1:4

Каталонияликлар либосини кийган Обамеянг “Валенсия”га қарши ўйинга қадар илк голини ура олмаётганди. “Месталья”да ўтган беллашув 32 ёшли футболчига омадли келди ва 23, 38 ва 63-дақиқаларда бирин-кетин голларни уришга эришди. Бу эса унинг фаолиятида давомида кучли тўртта лигада тўп киритган илк футболчига айланди. 

Буни Обамеянг қуйидагича изоҳлади:

"Мен жуда хурсандман, лекин энг муҳими, ғалаба қозонганимиздан мамнунман. Охирги маротаба “Месталья”га “Арсенал” билан Европа Лигаси доирасида ташриф буюрган эдим ва ғалаба билан ортга қайтган эдик. Бу сафар эса хет-трикка эришдим. Бу стадион мен учун худди уйимдек бўлиб қолган".

Самандарбек таржимаси

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика