Зума ижара асосида бошқа инглиз клубига ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
12 июл 2017
"Челси" ҳимоячиси Курт Зума ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

22 ёшли футболчига "Сток Сити" ва "Вест Бромвич" қизиқиш билдирмоқда. Яқин вақт ичида томонлар футболчининг ижараси борасида музокаралар ўтказиши керак.

Зума 2016 йилнинг февралида тиззасидан жароҳат олиб, 1 йилга яқин майдонга туша олмаган эди. "Челси" бош мураббийи Антонио Контенинг фикрича, Курт Зума бошқа клубда, ижарада ўйнаса кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади.

Франциялик ҳимоячи 2014 йилга "Челси"га ўтган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports