UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  5 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  90 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  7 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  8 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  41 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  6 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  13 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  19 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  3 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  8 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4

Зоран Мамич: “Бунёдкор”ни ҳурмат қиламиз” Янгиликлар

Зоран Мамич: “Бунёдкор”ни ҳурмат қиламиз”

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Ал Айн” учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар қатнашишди. Зоран Мамичга ҳужумчи Данило Асприлья ҳамроҳлик қилди.

“Бунёдкор” жуда шаклланган жамоа деб биламан. Рақиб Жидда шаҳрида 90 дақиқа қийин ўйин ўтказишди. Эртага жуда оғир ўйин кутаяпман. Ўтган ўйиндагига нисбатан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Биринчи турдагидан фарқли равишда Нурматов, Ҳамдамов, Шомуродов каби футболчиларга қарши яхши ўйнашга уринамиз”, - дейди Зоран Мамич. 

“Биз ўйинга тайёрмиз. Эртанги баҳс биз учун жуда муҳим. Бизда кучли футболчилар бор. Сифатли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Данило Асприлья. 

-  Эртага жамоа сафарда ҳаракат қилади. Шундан келиб чиқсак жамоаингиз ҳужумкор ўйнайдими ёки ҳимояданми? 

-  “Ал Айн” ҳимояланадиган жамоа эмас. Бизнинг фалсафамиз ҳужумкор ўйин кўрсатиш. Биз рақибни ҳурмат қиламиз. “Бунёдкор” ҳам ўзига яраша ҳурматга эга. Биз Тошкентга чиройли ўйин кўрсатиб очко олиш учун келдик. 

-  Эртанги баҳсда кимни фаворит деб ҳисоблайсиз. Ўтган йилги ОЧЛ финалчиси “Ал Айн”ми ёки ўз майдонида ўйнайдиган “Бунёдкор”ми?

-  Агар Жиддада “Бунёдкор”нинг голини ҳисоблашганида ғалаба қозониши мумкин эди. Биз ҳам “Зоб Аҳан” билан баҳсда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Эртанги ўйин биз учун жуда қийин ўтади. 

-  “Бунёдкор”нинг кучли ва кучсиз томонларини ўргандингизми?

-  Бу ҳақда ўйиндан кейин гаплашамиз. Биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик. 

-  “Ал Айн” сўнгги ўйинларда ижобий натижа қайд эта олмаяпти. Бунга сабаб нима? Жамоадаги муҳит қандай?

-  ОЧЛ финалидаги мағлубиятдан сўнг жамоада чарчоқ сезилмоқда. Таркибимизда жароҳат олган футболчилар жуда кўп. Ички чемпионатда ҳам, ОЧЛда ҳам бир хил ўйнашга уринамиз.

-  Айнан қайси футболчилар жароҳат олган?

-  Ҳимоядаги икки нафар футболчимиз жароҳат олган. Бундан ташқари ярим ҳимояда ўйнадиган терма жамоа аъзоси ҳам майдонга туша олмайди.

-  Бизда мавсум бошланмоқда. “Бунёдкор”нинг кучсиз томонларидан фойдаланиб қолишга уринасизми?

-  Албатта ҳаракат қиламиз.


-  Бундан олдинги мураббий Златко Даличнинг ишини давом эттираяпсизми ёки янги фалсафа киритаяпсизми? 

-  Далич билан жуда яхши муносабатдаман. Лекин ўзимнинг қарашларим бор. Шу боис жамоага янги фалсафа олиб келдим. 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика