“Зомин” жамоаси иккинчи йиғинини Тошкентда давом эттирмоқда

Narzulla Saydullayev
3 мар 2021
Хабарингиз бор, Жиззах вилоятининг “Зомин” жамоаси бу йилги мавсумда Ўзбекистон Биринчи лига мусобақаларида иштирок этади.

Жамоа иккинчи йиғинини 1 мартдан бошлаб Тошкент шахрида ташкил қилди. Пойтахтда ташкил қилишдан мақсад ПРО-Лига ва Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этадиган жамоалар билан ўртоқлик учрашувларни ташкил қилиш ҳамда жамоага тажрибали футболчиларни жалб қилишдир.

Клуб биринчи ўртоқлик учрашувини 5 март куни Тошкент шахрида “Оқ-тепа” жамоасига қарши ўтказади.

Хозирги вақтда жамоа бир нечта жамоалар билан ўртоқлик учрашувларни ташкил қилиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

“Зомин” ПФК матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia