Зоир Тўрақулов: "Ўз майдонимизда ҳужумкор ўйин намойиш этамиз"

Narzulla Saydullayev
10 апр 2016
"Шўртан" - "Бунёдкор" учрашувидан олдин мезбонлар устози Зоир Тўрақулов ўз фикрларини билдирди.

"Ҳар бир рақибнинг олдинги ўйинларини кўриб чиқиб уни ўрганамиз. Машғулотлар ҳам рақиб ўйинига қараб ўзгариб туради. Бизнинг йўқотадиган нарсамиз йўқ. Ўтган 3та ўйинда ютқаздик, лекин шогирдларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Биринчи давра охиригача шу таркиб билан ўйнаймиз, ҳозирча ҳеч нимани ўзгартира олмаймиз. Ўз майдонимизда ўйнар эканмиз, албатта кўпроқ ҳужумга ўтишга уринамиз. Ўз мухлисларимиз қаршисида "Бунёдкор"ни мағлуб этишга уринамиз", - дейди Зоир Тўрақулов. 

"Шўртан" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia