Анъанага кўра, ҳар бир учрашувдан олдин жамоамиз бош мураббийи – Зоир ака Тўрақуловнинг ушбу ўйиндан олдинги фикрлари билан қизиқдик.
- “Шўртан”нинг янги мавсумдаги муваффақиятсиз старти-ю, “Навбаҳор”нинг кучи ва ушбу учрашувнинг аҳамияти ҳақида ортиқча гапиришнинг ёки қандайдир фикр билдиришнинг ҳожати йўқ. Ўзимизнинг жамоа ҳақида тўхталадиган бўлсам, йигитларнинг кайфияти кўтаринки даражада. Шу сабабли, бугун ҳеч иккиланмай жорий чемпионатдаги шу кунгача учраб келган омадсизлигимизга чек қўямиз дея оламан. Рақибимизга ўз ўйин услубимизни кўрсатамиз.
- Фурсатдан фойдаланиб, “Шўртан” жамоасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган, клубимизнинг бош ҳомийси ҳисобланмиш “Шўртаннефтгаз” МЧЖга нафақат футболчи ва мураббийлар, балки барча муҳлислари номидан ҳам ўз миннатдорчилигимизни изҳор этмоқчиман. Уларнинг бизга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз, - дейди Тўрақулов.
“Шўртан ПФК” матбуот хизмати