UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  0 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  1 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  3 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  2 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  4 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  4 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  15 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  11 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  3 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  3 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  3

Зоир Тўрақулов: “Бекободдан ҳеч бўлмаса дуранг билан қайтишимиз мумкин эди” Янгиликлар

Зоир Тўрақулов: “Бекободдан ҳеч бўлмаса дуранг билан қайтишимиз мумкин эди”

“Шўртан” жамоаси учун ноқулай рақиб саналган бекободликлар ушбу мавсумнинг 3-тур учрашувида ҳам зафар қучишди.

Зоир Тўрақулов бошчилигидаги “Оқ бўрилар” жамоасининг “Металлург”га қарши муваффақиятли ўйини бироз орқага қолдирилди...

-   Мана шу сафар Бекободдан ижобий натижа, ҳеч бўлмаса дуранг билан қайтишимиз учун имкониятимиз бор эди. Гарчи, учрашувнинг дастлабки дақиқаларида кутилмаган икки голни ўтказиб юборган бўлсак-да, биринчи бўлимнинг ўзидаёқ, ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришдик. Ушбу муваффақиятни иккинчи бўлимда ривожлантиришимиз мумкин эди. Бунинг учун ўйин тизгинини ҳам қайсидир маънода ўз қўлимизга олдик ҳам. Афсуски, яратилган қулай имкониятларни голга айлантиришда бизга бироз омад етишмади. Бу билан эса “Металлург”га қарши ўйинлардаги нохуш анъанани бу сафар ҳам буза олмадик. Ҳаёт эса давом этади.

-   Энди табиий равишда навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз. Мағлубиятга учраган бўлишимизга қарамай, йигитларимизнинг ҳаракатларидан нолимайман. Уларга раҳмат айтаман. Албатта, кейинги баҳсда ижобий натижани қўлга киритамиз. Футболчиларимизнинг бунинг учун салоҳияти етарли, - дейди Зоир Тўрақулов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика