UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  3 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  1 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  3 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  2 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  8 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  6 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  87 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  87 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  4 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   29

Зоҳир Пиримов: “Бизда ёш футболчилардан натижа талаб қилиш нотўғри” Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: “Бизда ёш футболчилардан натижа талаб қилиш нотўғри”

Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” жамоаси бир неча йилдан буён олий лига рейтингида кучли ўнликдан пастга тушмаётган эди. Бу йил “кончилар”нинг ишлари унчалик юришмаяпти.

Бир қатор учрашувларда кетма-кет мағлубиятлар аламини тотиб кўришди. “Олмалиқ” жамоаси сардори Зоҳир Пиримов анча йилдан буён ушбу клубда тўп тепиб келмоқда. Биз Пиримовдан жамоанинг бу йилги омадсизлик сабабни билишга қизиқдик.

-  Бу йил жамоанинг омадсиз иштирокига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
-  Тўғри, бу йил “Олмалиқ” жамоасининг ишлари унчалик ўхшамаяпти. Неччи йилдан буён ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган бўлсам-да мен учун ушбу йил энг оғири бўлди, деб ўйлайман. Биринчи даврада бироз қийин учрашувларни ўтказсакда, қониқарлироқ натижа билан якунладик. Иккинчи давра биз учун ўта омадсиз кечмоқда. Бир қатор оғир учрашувларни ўтказдик. Бундай вазиятда кўплаб жамоалар руҳан тушкунликка тушиб қолади. Жамоамизда, асосан, ёш футболчилар ҳаракат қилмоқда. Менимча, бизга бироз тажрибали футболчилар етишмади. Ўшанда қийин вазиятдан чиқиб кетсак бўларди. Иккинчи даврада жамоа таркиби ўзгариб кетди. Ўнга яқинфутболчилар бошқа жамоага кўчиб ўтишди. Ҳар бир учрашувда мағлубиятга учраганидан сўнг футболчини ўзига келиб олиши учун бироз вақт керак бўлади.

-  Раҳбарият салбий натижадан норозилик билдирдими?
-  Бу йил олдимизга юқори вазифа қўйилмаганди. Ўнинчи ўриндан пастга тушиб кетмасак бўлди. Менимча, бу ҳам натижамизга ўз таъсирини ўтказгандир. Ғалаба қозонадиган ўйинларимизда ҳам очко ололмай қолдик. “Навбаҳор” билан бўлган ўйинда ҳам ғалаба қозониб турган жойимизда дуранг натижа қайд этдик. Уйимизда “Сўғдиёна” жамоасига қарши баҳсда бутун ўйин давомида рақиб дарвозаси томон ҳужумларни амалга оширган бўлсак ҳам, ўтказиб юборилган битта гол мағлуб бўлишимизга сабаб бўлди. “Андижон” билан бўлган баҳсда ҳам бутун ўйин ҳужум қила туриб, рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. Кучли жамоаларга кучимиз етмасди.


-  Турнир жадвалига эътибор берадиган бўлсак, хавфли зонадаги жамоалар билан ўртангиздаги тафовут 5 очкони ташкил этади. Чемпионат якунланишига 2 та тур қолди. Қолган иккита турда ҳам ғалаба қозона олмасангиз, жамоанинг жадвалдаги ҳолатини тасаввур қилиш қийин эмас. Бундан ташвишга тушмаяпсизларми?
-  Тўғри, сўнгги 2 та турда биз “Пахтакор” ва “Қўқон-1912” жамоалари билан ўйин ўтказамиз. “Шерларни” ўз уйимизда қабул қилсак, “Қўқон-1912” жамоаси билан сафарда беллашамиз. Ҳар бир учрашувга мураббий ҳам, футболчи ҳам фақат ғалаба қозониш учун ҳаракат қилади. Ушбу иккита учрашувда максимал натижа қайд этишга интиламиз. Чемпионат аввалида рахбарият ҳам, мураббийлар штаби ҳам олдимизга хавфли зонага тушиб кетмаслик вазифасини қўйган. Менимча, хавфли зонага тушиб қолмаймиз. Бунинг учун қолган учрашувларда рақибларимизни мағлуб этишга уриниб кўрамиз. Барчаси ўз қўлимизда.

-  Игорь Шквирин кўпроқ футборчилардан натижа талаб қилади. Унинг яна қандай хислатлари бор?
-  Профессионал футболга кириб келганимдан бери ушбу мутахассисни яхши биламан. Биринчи мураббийим десам ҳам бўлади. Бошқа мураббий қўл остида тўп тепмаганман. Неча йилдан бери бу инсон доим менга ишонч билдириб келган. Бошқа жамоага ўтмаганимнинг сабаби ҳам шу. Мураббий менга қаттиқ ишонади. Агар мураббий футболчига ишон билдирмаса, жамоада қолишнинг ҳам фойдаси йўқ. Шквирин кўпроқ ёш футболчиларга имкон беради ва уларга ишонч билдиради. Устозимиз ҳеч қандай жамоадан қўрқмайди ва ёшларга ҳам бундай хислатни сингдириб боради. Ким жамоамизда ўзини синаб кўришни истаса, мураббийимиз ўша футболчини ўйинини кўрмасдан туриб ҳеч қачон ортига қайтариб юбормайди. Ҳар доим ёш футболчиларга ўзини кўрсатиш учун имконият беради. Машғулотларда ҳам шундай, ким ўзини кўрсата олса, асосий таркибда майдонга тушади. Ҳар сафар бизда ўзгаришлар бўлиб туради. Тажрибали футболчи бўлган тақдирда ҳам ўйинга тайёр эмасми, мураббий майдонга тушурмайди. Ўзим ҳам бир неча бор захирада қолиб кетганман.


-  Болалар футболида мураббийлар ёш футболчилардан натижа талаб қилиши тўғрими?
-  Бу нарса бизнинг ўринбосарларда ҳам бор. Менинг фикримча, ўринбосарлардан ҳам натижа талаб қилинмаслиги керак. Чунки ёш футболчига ортиқча босим қилиш керак эмас. Футболчини қўрқитиб қўймаслик керак. Ёш футболчиларга кўпроқ эркинлик бериш керак, деб ўйлайман. Баъзида мураббийлар ўз шогирдларига “футболчини алдама, кўпроқ жамоадошларинга тўпни узат” деб қўрқитиб қўйиши мумкин. Европада индивидуал футболчилар ниманинг эвазига етишиб чиқади? Уларда ёшлигида эркинлик бўлади. Уларда болалар турнири деган нарса йўқ. Кўпроқ футбол фестиваллари ўтказилиб турилади. Фестивалда натижани фарқи йўқ. Бизда ёш футболчилардан натижа талаб қилиш нотўғри, деб ўйлайман. Ёш футболчилар натижа учун эмас, тажриба орттириш учун футбол ўйнаб, роҳат олиши керак.  

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика