Зинедин Зидан: “Чемпионатда курашишда давом этамиз”
28 янв 2018 00:19
Янгиликлар
Зинедин Зидан: “Чемпионатда курашишда давом этамиз”
“Реал” бош мураббийи Зинедин Зиданн “Валенсия”га (4:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Менга ҳар куни саволлар беришади, аммо жавобим ўша ўша. Қандай ишлаган бўлсам, шу руҳда давом эттираяпман.
Бугунги ғалабада иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Жамоа жисмоний томондан ажойиб кўринди, аммо руҳий томондан бироз муаммолар кузатилди. Тактик томондан учрашувни жуда яхши ўтказдик ва бундан мамнунман. Ҳақли ғалабага эришдик.
Олдимизда ҳали кўплаб ўйинлар бор. Шу сабаб чемпионатда курашни давом эттирамиз”, дейди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар