Зико: “Бразилия терма жамоасида Сколарини Рамальо алмаштириши керак”

Tolibjon Qosimov
11 июл 2014
Бразилиянинг собиқ ҳужумчиси Зиконинг фикрича, Луис Фелипе Сколари миллий жамоани тарк этиши керак.
“Бразилия терма жамоаси мураббийлар штаби янгиланиши керак. Миллий футболимиз ривожланиши учун бу жуда муҳим” – дейди Зико.

Зиконинг сўзларига кўра, терма жамоада Сколарини “Сан-Паулу” мураббийи Мауриси Рамальо алмаштириши керак.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com