Зико “Ал Гарафа” клубини бошқаради

Ўтган асрнинг энг зўр футболчиларидан ҳисобланган бразилиялик Зико, фаолиятини Катар чемпионатида мураббий сифатида дафом эттиради, деб хабар беради goal.com.

60-ёшли мутахассис “Ал Гарафа” клуби билан 2 йиллик шартнома имзолаган ва расман бош мураббий сифатида таништирилган. Зико бу ерга келишдан олдин Ироқ терма жамоаси бош мураббийи вазифасида ишлаган бўлиб, ўтган йилнинг куз ойида у ердан кетган эди.

“Мен “Ал Гарафа" билан шартнома имзолаганлигимдан хурсандман ва жамоани яхши бошқаришга ҳаракат қиламан. Бу менга берилган катта имконият””, - дейди Зико.


Манба: football.kulichki.net