UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  10 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  32 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   25 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  343 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  6 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  2 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Зиданнинг асосий 4 қоидаси Янгиликлар

Зиданнинг асосий 4 қоидаси

Теглар :  Зинедин Зидан
Зинедин Зиданнинг 4та қоидаси "Реал" билан муваффақиятга эришишда ёрдам берди.

"Қироллик клуби"нинг янги устози ҳам "қаймоқранглилар" билан ишлашда бу қоидалардан фойдаланса керак.


     1. Жамоа - бу оила. Зидан "Реал" кийиниш хонасига хотиржамлик ва футболчиларга ишонч олиб келди. Аҳиллик ҳақида ҳамма билса керак. Зидандан аввалроқ "Қироллик клуби"да ишлаган Жозе Моуриньо даврида ҳамжиҳатлик йўқ эди.

     2. Ротациялар. Зиданнинг ротациялари кўп мақсадларга қаратилган эди. Биринчидан, янги жуфтликлар яратилди, ёшлар керакли ўйин амалиётига эга бўлди. Иккинчидан, ўзгаришлар туфайли футболчилар ҳар бир ўйинда майдонга тушишга тайёр эди. Учинчидан, бу биринчи қоидага боғлиқ. Футболчилар майдонга тушиб ўйин амалиётига эга бўлади ва жамоа ичидаги атмосфери кескинлашмайди, чунки ҳамма ўзини "Реал"нинг бир қисми сифатида ҳис қилади.

     3. Футболчиларнинг ривожланиши ва ўсиши. "Реал"га 1 млн. евро эвазига келган Лукас Васкес Зидан даврида энг кўп майдонга тушадиган ва "қутқарувчи" вазифасини бажарадиган (айниқса 16/17 мавсумда) футболчига айланди. Касемиро замонавий футболнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири бўлди, Асенсио ўзининг потенциалини кўрсата бошлади. Навас ва Карвахалда ҳам ўсиш кузатилди.

     4. Роналдунинг таътили. Португалиялик Испания Кубогида деярли ўйнамади ва барча учрашувларда майдонга тушган ягона турнир Чемпионлар лигаси бўлди. Бу тактика Роналдуга мавсумнинг ҳал қилувчи палласида яхши формада бўлиш имконини берди. Форварднинг ёши ва жойдаги ўзгариш Криштианунинг голлик статистикасига ижобий таъсир кўрсатди ва бу Зиданнинг хизмати.

"Реал" аҳиллигига салбий таъсир кўрсатган биргина футболчи бўлди. Гарет Бэйл. Зидан кетганидан сўнг уэльслик хатто у билан хайрлашишни ҳам истамади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Бэйл "Реал"нинг янги бош мураббийи учун муаммо бўлмайди.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика