Зидан Серхио Рамос ҳақидаги фикрларини билдирди

Aziz Tukhtamuradov
13 мар 2021
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Серхио Рамос ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Рамос бошқаларга ўхшамайдиган футболчи. У ўйнашни давом эттирмоқчи. У агар ўзини ҳозиргидек яхши ҳис қила олса 40 ёшгача ҳам футбол ўйнай олади. 

Футболчи қачон фаолиятини якунлашини ўзи ҳал қилади. Бунинг учун қандайдир ёш белгилаб қўйилмаган. 

Унинг шартномаси билан нима бўлишини билмайман. Аммо мураббий сифатида Рамос "Реал"да қолишини истайман. Чунки у биз учун муҳим футболчи. У қолиб, ўйнашда давом этишини хоҳлайман", - деди Зидан. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: realmadrid.com