Зидан "Реал"ни раҳбарият туфайли тарк этган
01 июн 2018 12:12
Янгиликлар
Зидан "Реал"ни раҳбарият туфайли тарк этган
"Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан клуб раҳбарияти билан келишмовчиликлар сабабли жамоани тарк этган.
Шу кунларда клуб раҳбарлари француз билан учрашишган. Йиғилиш якунларида шу нарса аниқ бўлдики, жамоа келажаги борасида бош мураббий ва боссларнинг режалари, қарашлари буткул фарқ қилади.
"Реал"дагилар форвард Криштиану Роналдуни ПСЖ вакили Неймарни трансферига қўшиб юбормоқчи бўлишган. Шунингдек "қайморқанглилар" президенти Флорентино Перес нима бўлган тақдирда ҳам, янги дарвозабон олишга қарор қилган. Бундан ташқари клуб босслари Зидандан Гарет Бэйлни жамоанинг асосий фигураси қилишни сўрашган, аммо бу масалаларнинг барчасида Зизу буткул бошқача қарашга эга.
Натижада Зидан кетишни мақул кўрди, "Реал" эса энди Маурисио Почеттино номзодини кўриб чиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Фикрлар