Зидан "Реал" футболчилари билан видеоконференция ўтказди
05 апр 2020 00:29
Янгиликлар
Зидан "Реал" футболчилари билан видеоконференция ўтказди
Бу ҳақида Испаниянинг "Marca" нашри маълум қилди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан 3 апрель (жума) куни жамоа ўйинчилари билан видеоконференция ташкиллаштирган. "Қироллик клуби" аъзолари анчадан буён бир-бири билан алоқа қилмаганди.

Зидан видеоконференция вақтида ўз шогирдларини руҳлантирган, уларнинг соғлиғи билан қизиққан ва машғулотларни худди клуб базасида бўлгани каби давом эттиришни илтимос қилган. Франциялик мутахассис карантин вақтида қўл остидаги футболчилар билан тез-тез шу усулда боғланиб туришни режалаштиряпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар