Зидан нима сабабдан Эден Азарнинг “Гранада”га қарши ўйинда майдонга тушмаганлигини айтди
24 дек 2020 09:59
Янгиликлар
Зидан нима сабабдан Эден Азарнинг “Гранада”га қарши ўйинда майдонга тушмаганлигини айтди
“Реал” устози Ла Лига 15-тури доирасида “Гранада”га қарши баҳсда (2:0)Эден Азарнинг нима сабабдан қатнашмаганлиги ҳақида гапирди.
“Йигитлардан фақат битта нарсани сўрашим мумкин: чин юракдан ишлашни ва майдонда курашишни. Ҳозир улар бир неча кун оиласи билан дам олади ва кейин яна ишга қайтади.
Азарни майдонга туширмаслик керак деб ҳисобладим. Боиси ўйин қийин эди ва мен унинг соғлиғи билан таваккал қилишни истамадим. Босқичма-босқич у таркибга қайтади”, — дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, Азар навбатдаги жароҳатидан сўнг эндигина сафга қайтган ва ўйин қайдномасидан ўрин олганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар