Зидан “Манчестер Юнайтед”га жавобини айтди

Khoja
2 мар 2024, 09:47
“Реал Мадрид” собиқ устози Зинедин Зиданга “Манчестер Юнайтед”да ишлаш қизиқ эмас.

Зидан “қизил иблислар”дан тушадиган таклифни қабул қилмайди. Бу ҳақида RMS Sport маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Зидан 2016-2018 ва 2019-2021 йилларда “Реал Мадрид”да ишлади. Мадридликлар Зидан қўл остида икки мартдан Испания чемпиони, Испания Суперкубогида ғалаба қозонди. Шунингдек, жамоа уч марта кетма-кет EЧЛда зафар қучган.

Аввалроқ, Зиданга “Ювентус”, “Бавария”, Жазоир терма жамоаларидан таклиф бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com